Жамият | 10:33 / 24.11.2022
14848
1 дақиқада ўқилади

Бухорода мактаб олдида катта тезликда ҳаракатланган Nexia икки нафар ўқувчини уриб кетди

Болалардан бири тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ижтимоий тармоқларда Қоракўл туманида катта тезликда ҳаракатланган Nexia машинаси йўл четидан кетаётган ўқувчиларни уриб юборгани ҳақида видеолавҳа тарқалди. ЙТҲ юзасидан ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумот берди.

Маълум қилинишича, ЙТҲ 23 ноябрь куни соат 16:30ларда Қоракўл тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-76 автомобил йўлининг 1-километрида жойлашган 15-мактаб яқинида содир бўлган. 1999 йилда туғилган ҳайдовчи З.М. Nexia машинасида тезликни меъёридан ошириб ҳаракатланаётган вақтда пиёдалар ўтиш жойидан велосипедни еталаб ўтаётган фуқаронинг велосипедини уриб юборган ҳамда бошқарувни йўқотиб, пиёдалар йўлакчасида кетаётган икки нафар болани уриб кетган. 

ЙТҲ оқибатида пиёдалардан бири, 2013 йилда туғилган У.У. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Ҳозирда ЙТҲ юзасидан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид