Жиззахда йўлсозлар айби билан содир бўлган ЙТҲда йўловчи ҳалок бўлди
Қор ёғиб турганига қарамасдан йўлга қум-туз сепилмагани Nexia ва Kia Bongo юк машинаси тўқнашувига сабаб бўлган.
Қалин қор ёғганига қарамасдан масъул ташкилот томонидан йўлга қум-туз аралашмаси сепилмаган ва оқибатда одам ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2022 йил 8 декабр куни соат 19:00 ларда 4Р-35 Жиззах-Гагарин автомобил йўлининг Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 25-километрида ҳаракатланиб бораётган Nexia ҳайдовчиси музлама йўлда ҳушёрликни йўқотган.
Машина сирпаниб, бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, рўпарадан келаётган Kia Bongo юк машинаси билан тўқнашган.
Оқибатда Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида вафот этган.
Қайд этилишича, 8 декабр куни ЙТҲ содир бўлган ҳудудда қалин қор ёғганига қарамасдан ҳудудий йўл бўлими Жиззах-Гагарин автомобил йўлига қум-туз аралашмасини сепмаган. Оқибатда одам ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлган.
Мавзуга оид
18:30 / 01.11.2024
Қорақалпоғистонда Lacetti каналга тушиб кетиши оқибатида уч йигит ҳалок бўлди
11:44 / 31.10.2024
Самарқандда йўловчи автобуси трактор тиркамаси билан тўқнашди
17:10 / 29.10.2024
Самарқандда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи вафот этди
09:53 / 25.10.2024