Жамият | 15:23 / 06.01.2023
24086
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда она ва унинг 2022 йилда туғилган боласи вафот этди

Она ва бола ўтирган «ВАЗ-21011» машинаси ҳайдовчиси катта тезликда ҳаракатланган ва олдинда кетаётган «Камаз»га урилган.

Фото: Видеодан кадр

Сурхондарёда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида она ва унинг бир ёшга ҳам тўлмаган боласи вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса 2023 йил 4 январ куни Узун тумани Чинор маҳалласидан ўтган 4Р-101 автомобил йўлининг 122-километрида содир бўлган.

«Камаз» юк машинаси Боботоғ маҳалласидан Узун тумани маркази томон кетаётганида унинг ортидан келаётган «ВАЗ-21011» машинаси келиб тўқнашган. Сўнг «ВАЗ-21011» йўл четига чиқиб кетиб тут дарахтларига урилган.

Оқибатда «ВАЗ-21011» машинасида йўловчи сифатида кетаётган аёл ва унинг қўлида бўлган ҳали бир ёшга тўлмаган боласи оғир тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Дастлабки суриштирувда, «ВАЗ-21011» машинаси ҳайдовчиси қоидаларни бузган ҳолда жуда катта тезликда ҳаракатлангани аниқланган.

Мавзуга оид