Ўзбекистон | 00:00 / 10.02.2023
9873
1 дақиқада ўқилади
Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди — ФВВ
Қор кўчкиси хавфи бартараф этилди.
9 феврал куни Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
«ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Қамчиқ довони соат 23:30 да автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди», дейилади хабарда.
Қамчиқ довони 9 феврал куни соат 13:30 дан қор кўчкиси хавфи туфайли транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилган эди.
Мавзуга оид
19:07 / 12.11.2024
ФВВ автомобили вазирлик биносига киришда қўпол қоидабузарлик қилди
16:47 / 10.11.2024
Қамчиқ довонида тўхтатилган машинадан кўп миқдорда психотроп дори воситалари топилди
15:57 / 07.11.2024
Ис гази қандай қилиб инсонлар ўлимига сабаб бўлади? ФВВ масъули изоҳ берди
14:57 / 05.11.2024