Ўзбекистон | 10:58 / 06.05.2023
16078
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда юк машинаси уч кишини уриб юборди. Йўловчилардан бири ҳалок бўлди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода кўриш мумкин, маст ҳолда бўлган фуқаролар юк машинасининг келаётганини кўриб йўлнинг ўртасига чиқиб бораверган.

Видеодан кадр

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

Вилоят ИИБ ЙҲББ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2023 йил 5 май куни соат 15:30 ларда содир бўлган.

Сариосиё туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро JBC русумли юк машинасини 4Н-1581 йўлининг Сариосиё тумани Келажак сари маҳалласидан ўтган 6-километрида бошқариб келиб, маст ҳолда йўлни кесиб ўтаётган уч нафар пиёдани уриб юборади.

Оқибатда улардан икки нафари тан жароҳати олиб туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. 1979 йилда туғилган фуқаро олган оғир тан жароҳати туфайли шифохонада вафот этган.  

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Сариосиё тумани ИИБ тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид