Ўзбекистон | 10:15 / 11.05.2023
6769
2 дақиқада ўқилади

Қандай дори воситалари рецептсиз сотилиши аниқлаштирилди

Фото: Shutterstock

Соғлиқни сақлаш вазири томонидан “Дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ қабул қилинди.

Қуйидаги дори воситалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази томонидан рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритилади:

  • муомалада бўлиши тақиқланган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар рўйхатларига кирмайдиган дори воситалари;
  • кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатида мавжуд бўлган моддаларни таркибида сақламаган дори воситалари;
  • репродуктив токсиклик, генотоксиклик ва канцерогенлик хусусиятларига эга бўлмаган дори воситалари;
  • тиббий кузатувсиз қўлланилганида инсон организмига бевосита ёки билвосита хавф туғдирмайдиган дори воситалари;
  • руҳий ва жисмоний қарамликни келтириб чиқармайдиган дори воситалари;
  • дори воситасини буюриш ва истеъмол қилиш шифокорнинг доимий кузатувини талаб этмайдиган дори воситалари;
  • ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш учун қарши кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари мавжуд бўлмаган дори воситалари;
  • узоқ муддат қўлланилганида кумулятив хусусиятларга эга бўлмаган дори воситалари;
  • таркибида кейинчалик тадқиқотлар ўтказиш талаб этиладиган фаол моддаларни сақламайдиган дори воситалари;
  • даволаш-профилактика муассасаларида қўллашга мўлжалланмаган дори воситалари;
  • инсон организмида жиддий ножўя таъсирларни келтириб чиқарадиган дори воситалари билан ўзаро таъсир қилмайдиган дори воситалари.
  • Бошқа барча дори воситалари рецепт асосида бериладиган дори воситалари рўйхатига киритилади.

Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида эълон қилиб борилади.

Мавзуга оид