Европа Иттифоқи Россия олмослари савдосини чеклайди
«Россия олмослари абадий эмас», деди Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел Россиянинг Украинага қарши уруши учун Европа Иттифоқининг янги санкциялари ҳақида эълон қилар экан. Аввалроқ Буюк Британия Россиядан олмос олиб кириш тақиқлангани ҳақида хабар берган эди.
Европа Иттифоқи Россия олмослари савдосини Москванинг Украинага қарши бошлаган уруши туфайли санкциялар доирасида чекламоқчи. Бу ҳақда 19 май, жума куни Европа кенгаши раиси Шарл Мишел маълум қилди.
«Биз Россия олмослари савдосини чеклаймиз. Россия олмослари абадий эмас», - деди Мишел Япониянинг Хирошима шаҳрида G7 саммити олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.
AFP агентлиги маълумотларига кўра, Европа Иттифоқига аъзо Бельгия Ҳиндистон ва Бирлашган Араб Амирликлари қаторида Россия олмосларининг энг йирик улгуржи харидорлари қаторига киради. Қўшма Штатлар тайёр маҳсулотларнинг асосий сўнгги бозоридир.
Аввалроқ, Буюк Британия янги санкциялар пакети доирасида Россия олмосларини импорт қилишни тақиқлашини эълон қилган эди. Британия бош вазири Риши Сунакнинг айтишича, чекловлар Россиядан келиб чиққан мис, алюминий ва никел етказиб беришга ҳам тегишли.
Мавзуга оид
19:27
Ўзбекистондаги меҳмонхонада вафот этган россиялик журналист қонида ис гази излари топилди – ОАВ
15:42
Россиядан Венесуэлагача: табиий бойликлар бўйича энг бой давлатлар
23:24 / 13.11.2024
Россия ҳукумати яраланган ҳарбийлар учун тўлов тизимини ўзгартирди
20:43 / 13.11.2024