Ўзбекистон | 08:36 / 20.05.2023
6680
1 дақиқада ўқилади

Корея Чирчиқ дарёсини ифлосланишдан асрашга қаратилган лойиҳани амалга оширяпти

Ўзбекистон Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти Жанубий Кореянинг Geostory компанияси билан ҳамкорликда янги грант лойиҳасини амалга оширмоқда.

Фото: ecogov

Мазкур лойиҳа Жанубий Кореянинг Атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти томонидан молиялаштирилган. Лойиҳадан кўзланган мақсад – Чирчиқ дарёси ҳавзасида сув ифлосланишини ақлли бошқариш тизими ва Атроф-муҳит мониторинги марказини ташкил этишдир.

Айни дамда Geostory компанияси вакиллари Ўзбекистонда бўлиб турибди. Ташрифдан мақсад сув ресурсларини бошқаришнинг ақлли тизимини жорий қилиш ва атроф-муҳит мониторинги марказини ташкил этиш йўналишида ҳамкорликнинг устувор йўналишларини аниқлаш ҳисобланади.

Geostory компанияси вакиллари Табиат ресурслари вазирлиги ва илмий тадқиқот институти масъул ходимлари билан биргаликда Тошкент вилоятидаги Чирчиқ дарёси ҳавзасини кўздан кечиришди. Ташриф 22 майгача давом этади.

Мавзуга оид