Биринчи ярим йилликда 10 мингга яқин ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олди
Умумий ҳисобда 205 мингдан ортиқ хорижлик Россия паспортига эга бўлди.
2023 йил биринчи ярмида 205 мингдан ортиқ хорижлик Россия фуқаролигини олди. Бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 38,2 минг кишига кам. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Россия Федерациясидаги миграция вазияти бўйича расмий статистик маълумотларида айтилади. Рақамлар Asia-Plus томонидан келтирилди.
Шу давр мобайнида 9340 нафар ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олган. Бу хориж давлатлари ичида олтинчи кўрсаткич.
Статистик маълумотларга кўра, Россия фуқаролигини олишда Тожикистон фуқаролари етакчилик қилмоқда — 87 минг, иккинчи ўринда Украина фуқаролари – 39 минг, Арманистон эса учинчи ўринда – деярли 18 минг.
Кейинги ўринларда Қозоғистон (13 876) ва Қирғизистон (10 500).
Мавзуга оид
20:09 / 20.09.2024
Қозоғистонда хорижликларни депортация қилиш қоидалари кучайтирилиши мумкин
20:25 / 19.09.2024
Москва аэропортларида хорижликлар учун янги қоидалар жорий этилади
13:40 / 19.09.2024
Венгрия ЕИнинг миграция қоидаларидан воз кечмоқчи
00:50 / 19.09.2024