Самарқандда содир бўлган ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди
17 ёшли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўлга чиқиб кетган, сўнг автомобил ёнбошлаган ҳолатда дарахтга бориб урилган ва ёниб кетган.
Ижтимоий тармоқларда аянчли йўл-транспорт ҳодисаси тасвирланган видео тарқалди. Унда Nexia-3 бошқарувни йўқотиб йўл четидаги дарахтга урилиб ёниб кетгани тасвирланган.
Маълум бўлишича, ҳодиса 2023 йил 16 октябр куни соат 01:47 да Самарқанд шаҳри Садриддий Айний кўчасида содир бўлган. Машинани 17 ёшли ўсмир бошқарган ва унинг ёнида икки нафар ўртоғи бўлган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг Kun.uz сўровига кўра маълум қилишича, ҳайдовчи ҳодиса жойида ҳалок бўлган.
Унинг ёнида бўлган икки киши оғир жароҳатлар билан шифохонага етказилган. Шифокорларнинг муолажаларига қарамасдан улар вафот этган.
Мавзуга оид
10:53
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
22:54 / 06.11.2024
Тахтақорача довонида транспорт воситалари ҳаракати тикланди
20:50 / 06.11.2024
Тахтақорача довонидаги ҳалокатда уч киши вафот этгани тасдиқланди
18:04 / 06.11.2024