Ўзбекистон | 23:00 / 23.10.2023
3281
1 дақиқада ўқилади

С гепатитига қарши дори воситаларининг навбатдаги партияси Мисрдан Ўзбекистонга етказилди 

Қиймати қарийб 40 минг долларлик дори воситаси С гепатитига чалинган беморларни бепул даволашда ишлатилади. 

Фото: dunyo.info

Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистон учун инсонпарварлик ёрдами тариқасида ажратилган С гепатитига қарши «Sofosbuvir - 400 mg» дори воситасининг ўн олтинчи партияси Тошкентга етказилди. 

Лойиҳа Ўзбекистон президентининг Мисрга амалга оширган расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар ҳамда С гепатитига чалинган беморларни 100 фоиз давлат ҳисобидан даволаш бўйича ташаббус ижроси доирасида амалга оширилмоқда. 

Қайд қилинишича, «Sofosbuvir — 400 mg» дори воситасининг навбатдаги партиясини Ўзбекистонга жўнатиш бўйича келишув 2023 йил 3 октябр куни эришилган. 

Умумий қиймати 38 минг 456 АҚШ долларига тенг бўлган 3680 дона «Sofosbuvir — 400 mg» дориси 21 октябр куни Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказилган. 

Мавзуга оид