НАТО собиқ бош котиби Украинанинг алянсга қўшилиш режасини илгари сурди
Андерс Фог Расмуссен фикрича, Украинанинг Россия томонидан эгаллаб олинган ҳудудларсиз НАТОга аъзо бўлиши алянс ва Россия ўртасидаги тўғридан тўғри можаро хавфини камайтиради ва Москвани Украинага янги ҳужумлардан қайтаради.
НАТО Украинани Россия томонидан эгаллаб олинган жанубий ва шарқий ҳудудларисиз Шимолий Атлантика иттифоқига қўшилишга таклиф қилиши керак, дейди ташкилотнинг собиқ бош котиби Андерс Фог Расмуссен. Украинанинг Киев назорати остидаги чегаралар доирасида НАТОга қўшилиши Россия ва алянс ўртасидаги очиқ можаро хавфини камайтиради, деди Расмуссен 11 ноябр куни Британиянинг Guardian газетасига берган интервюсида.
Украинанинг Шимолий Атлантика алянсига қисман қўшилиши ва блок ҳамкорларининг ёрдам кўрсатиш мажбурияти «Россияни НАТО доирасида Украина ҳудудига ҳужум қилишдан тийиб туради» ва шу тариқа Украина қуролли кучларига мамлакат марказидан узоқда бўлган фронтдаги жангларда жамланишига имкон беради, деб ҳисоблайди НАТО собиқ бош котиби.
«Украинани НАТОга таклиф қилиш вақти келди»
Расмуссеннинг таъкидлашича, бу қадам Россия ва Украина ўртасидаги зиддият музлатиб қўйилишини англатмайди. Москва Украинани алянсга қўшилишидан тўхтатиб бўлмаслигини тушуниши керак, дейди НАТО собиқ бош котиби. «Кейинги қадам ташлаш ва Украинани НАТОга аъзоликка таклиф қилиш вақти келди, - деди Расмуссен. - Бизга Украинани НАТО марказига қўядиган янги Европа хавфсизлик архитектураси керак». Украина қуролли кучлари Европадаги энг жанговар армия сифатида иттифоқчиларга ҳам афзаллик беради, айниқса, бу мамлакат Россияга қарши қалқон бўла олади, дейди Расмуссен.
Турли экспертлар ва алянс сиёсатчилари узоқ вақтдан бери Россия билан урушнинг ҳозирги босқичида Украинани НАТОга қабул қилмаслик кераклиги тўғрисида огоҳлантирмоқда. Улар ўз позициясини Украинанинг Шимолий Атлантика иттифоқига қўшилиши Шимолий Атлантика шартномасининг 5-моддасига мувофиқ НАТОнинг урушга кириши мумкинлигини англатиши билан изоҳламоқда.
Ушбу ҳужжатга кўра, алянс ҳамкорлари улардан бирига ёки бир нечтасига қуролли ҳужум содир бўлган тақдирда ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олади. Агар Украина ўз ҳудудининг бир қисмидан воз кечса, бу НАТО иттифоқчилари мамлакатга фақат Россиянинг янги ҳужуми содир бўлган тақдирда ёрдам кўрсатиши кераклигини билдиради.
Мавзуга оид
21:08
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:47
Германия Украинага сунъий интеллектга эга Helsing дронларини етказиб беради
20:14
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
05:07