Литва Украинага қишки ҳарбий ёрдам пакетини топширди
Литва Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, янги пакетга ўқ-дорилар, масофадан туриб портлатиш тизимлари ва қишки жиҳозлар киради. Шу тариқа, Вилнюс «Украинанинг энг муҳим эҳтиёжлари ва устуворликларига» реакция билдирди.
Литва ҳукумати Россияга қарши туриш учун Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини топширди. Вилнюсдаги Мудофаа вазирлиги 22 ноябр, чоршанба куни маълум қилишича, у 7,62х51 мм калибрли 3 миллион ўқ, масофадан туриб портлатиш тизимлари ва қишки жиҳозларни ўз ичига олган.
Анушаускас: Вилнюс Украинанинг асосий эҳтиёжларига реакция билдирди
Литва мудофаа вазири Арвидас Анушаускас: «Украинага ёрдам бериш мажбуриятимизга собит бўлиб қоламиз», деди. Унинг сўзларига кўра, Вилнюс янги ёрдам пакетини шакллантириб, «Украинанинг энг муҳим эҳтиёжлари ва устуворликларига» реакция билдиряпти. «Қишки оғир шароитларда ўқ-дорилар, масофадан портлатиш тизимлари ва жиҳозлар билан таъминлаш орқали биз Украинанинг Россияга қаршилигини сезиларли даражада кучайтирмоқдамиз», — дея қўшимча қилди Анушаускас.
Литва Мудофаа вазирлиги 17 ноябр куни Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди. Ой бошида Вилнюс Киевга NASAMS ўрта масофага мўлжалланган зенит-ракета тизимлари учун иккита учириш қурилмасини етказиб берди.
Литва Украинанинг энг қатъий тарафдорлари ва донорларидан биридир. Болтиқбўйи мамлакати Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Россиянинг кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан бери Вилнюс Украинага ярим миллиард евролик ҳарбий ёрдам ўтказган.
Мавзуга оид
05:07
Байден Украинага ATACMS ракеталари билан Россия ичкарисига зарба йўллашга рухсат берди
16:28 / 17.11.2024
Фронтдаги вазият: Украина қуролли кучлари мудофааси кўплаб участкаларда қуламоқда
14:24 / 17.11.2024
«Энг йирик ҳаво ҳужумларидан бири». РФ қўшини Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар уюштирди
10:05 / 17.11.2024