БАА Россия молиявий оқимлари устидан назоратни кучайтирмоқда
Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган Россия фирмалари маҳаллий банкларнинг синчков назорати остига олинади. Бунга сабаб — АҚШнинг босими.
Bloomberg нашрига кўра, бу қарорга ғарб давлатларининг Россияга савдо санкцияларини айланиб ўтиш учун йўл қолдирмаслик борасидаги босими сабаб бўлган.
«Россия Украинага кенг кўламли босқинни бошлаганидан бир йил ўтгач БАА Россия маблағлари оқимини қабул қилиб олган, компаниялар банк операцияларига тез ва осон мослашиб олишган», — дейилади материалда.
Нашрнинг қайд этишича, бу жараён борган сари мураккаблашиб бормоқда, рад этишлар одатий ҳолга айланмоқда, чунки БАА санкциялар билан боғлиқ рискларга яхшироқ эътибор қарата бошлаган ва «кулранг рўйхат» деб аталувчи рўйхатдан чиқишга интилмоқда.
«Молиявий мутаносиблик нуқтайи назаридан БААда Россия фуқароси сифатида яшаш анча қийин бўлиб қолди, вазият эса янада кескинлашиб бормоқда», — деган Bloomberg нашрига интервюсида Дубайдаги трансчегаравий битимлар ва банк ҳисобварақлари бўйича маслаҳатчи Даря Невская.
Россияга ёки учинчи давлатларга пул ўтказмалари энди янада қатъийроқ текширилмоқда ва кўпроқ вақт талаб этмоқда. Айрим банклар кўпроқ ҳужжат талаб қилмоқда, баъзан ўтказмани асослаб бериш ёки пулларнинг келиб чиқиш манбасини кўрсатишни талаб қилиб, маблағларни блоклаб қўймоқда.
БАА шунингдек, FATF (пул ювишга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқиш гуруҳи) доирасида мижозлардан санкция рўйхати билан боғлиқ кўпроқ информация талаб этиш каби қўшимча чораларни ҳам қўлламоқда.
БАА ташқи савдо давлат вазири Соний аз-Зайудий FATF доирасида банклар ҳозирги ва опотенциал мижозлардан қўшимча информациялар талаб қилаётгани, санкция рўйхати билан боғлиқ қўшимча текширувлар ўтказаётганини таъкидлаган.
БАА вакилининг айтишича, мамлакат ўзининг жаҳон молия тизими бутунлигини ҳимоя қилиш ролига фавқулодда жиддий муносабатда бўлади.
«Ошиб бораётган ресурслар ва биз амалиётга жорий этган тажрибалар БААнинг иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш, мамлакат ичида ҳам ташқарисида ҳам ноқонуний тармоқларни бузиш ишига доимий содиқлигини янада мустаҳкамлайди», — деган мулозим.
«Шу ой ичида Жо Байден администрацияси БААдаги бир нечта кемачилик компанияларига Россия нефтига ўрнатилган юқори нарх чегарасига амал қилмагани учун «зарба берган», — деб ёзади Bloomberg.
Қатъийлаштирилаётган қоидалар барча давлатлардан келган фуқаролар билан боғлиқ, бироқ санкциялар ҳажми туфайли Россия компаниялари учун вазият ниҳоятда оғирлашиши мумкин.
Бу ўзгаришларга қарамасдан, БАА ҳали санкцияларга дучор бўлмаган кўплаб Россия компаниялари учун афзал марказлигича қолмоқда.
Мавзуга оид
21:50 / 17.11.2024
Берлинда Россия мухолифати томонидан уюштирилган урушга қарши марш бўлиб ўтди
14:56 / 17.11.2024
Ижросини 11 йил кутган “ҳукм”: 18 ёшли чечен қизни зўрлаб ўлдирган россиялик зобит тақдири ҳақида
22:10 / 16.11.2024
Абхазияда тўполон: маҳаллий аҳоли Россия билан келишувдан норози
20:17 / 16.11.2024