Путин россияликларни кўпроқ фарзанд кўришга чақирди
«Кўп болали оилага эга бўлиш ҳаёт тарзига айланиши керак», деди у ва Россиядаги демографик вазият оғир эканини қўшимча қилди.
Россия президенти Владимир Путин мамлакат «энг оғир демографик муаммоларга» дуч келаётганини айтди. Уларни енгиб ўтиш учун россияликларни кўпроқ фарзанд кўришга чақирди.
The Moscow Times хабарига кўра, Путин бу ҳақда Бутунжаҳон рус халқи қурултойида маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, руслар «кўп болали оилалар анъанасини жонлантириши» керак.
Путиннинг таъкидлашича, Россиянинг кўплаб халқлари «тўрт, беш ёки ундан ортиқ бола тарбияланадиган кучли, кўп авлодли оила анъаналарини сақлаб қолган». Авваллари рус оилаларида етти-саккиз нафар фарзанд бўлган, агар кўп бўлмаса.
«Келинг, бу ажойиб анъаналарни асраб-авайлайлик ва тиклайлик. Кўп болали ва катта оилали бўлиш Россиядаги барча халқлар учун одатдаги ҳол, турмуш тарзига айланиши керак», деди Путин.
Шу билан бирга, Россия раҳбари мамлакатдаги демографик муаммоларини фақат пул, нафақа, ижтимоий тўловлар ва имтиёзлар ёрдамида ҳал қилиш «мумкин эмаслигини» таъкидлади.
Росстат маълумотларига кўра, Россия аҳолиси 2018 йилдан бери камайиб бормоқда. 2022 йилда у 533 минг кишига камайган ва 2023 йил 1 январ ҳолатига кўра 146,5 миллион кишини ташкил этди.
Олий Иқтисодиёт мактаби қошидаги Демография институти мутахассислари Валерий Юмагузин ва Мария Винник ўтган ёзда қилган прогнозларига кўра, Россия аҳолисининг қисқариши давом этади ва 2070-йилларнинг ўрталарига бориб, 131 миллион кишига тушади. Аср охирига бориб эса атиги 137,5 миллион киши бўлади.
Мавзуга оид
21:50 / 17.11.2024
Берлинда Россия мухолифати томонидан уюштирилган урушга қарши марш бўлиб ўтди
14:56 / 17.11.2024
Ижросини 11 йил кутган “ҳукм”: 18 ёшли чечен қизни зўрлаб ўлдирган россиялик зобит тақдири ҳақида
22:10 / 16.11.2024
Абхазияда тўполон: маҳаллий аҳоли Россия билан келишувдан норози
20:17 / 16.11.2024