Жаҳон | 13:21 / 29.11.2023
17380
3 дақиқада ўқилади

Путин Россия ишларига ташқи аралашувга жавоб бериш билан таҳдид қилди

Москва ҳар қандай ташқи аралашувни тажовуз деб билади ва бунга муносабат билдиради, деди Россия президенти Бутунжаҳон рус халқи кенгашида.

Фото: kremlin.ru

Россия президенти Владимир Путин Ғарб давлатларини мамлакат ичида «миллатлараро ёки минтақалараро низоларни» қўзғатишга бўлган ҳар қандай уринишлар Москва томонидан босқинчилик ҳаракати сифатида баҳоланиши ва тегишли муносабат билдирилиши тўғрисида огоҳлантирди. Бу ҳақда у 28 ноябр, сешанба куни Бутунжаҳон рус халқи кенгашининг ялпи мажлисида видео-алоқа орқали чиқишида маълум қилди.

«Биз ҳар қандай четдан аралашувни, миллатлараро ёки динлараро низоларни келтириб чиқариш мақсадида қилинган провокацияларни мамлакатимизга қарши тажовузкор ҳаракатлар, Россияга яна бир бор терроризм ва экстремизмни курашиш қуроли сифатида ташлаб қўйишга уриниш сифатида қараймиз ва шунга мувофиқ муносабат билдирамиз». деди Россия президенти.

Путин «Ғарб ҳукмрон элитасини» яна бир бор танқид қилиб, уларни «русофобия», «ирқчилик» ва «неонацизм»да айблади, унинг фикрича, бу нафақат русларга, балки «Россиянинг барча халқларига қарши қаратилган». Унинг сўзларига кўра, Ғарб мамлакатларига «Россия каби йирик ва кўп миллатли давлат принципиал жиҳатдан керак эмас» ва уларнинг мақсади, Путин таъкидлаганидек, «Россияни парчалаш ва талон-торож қилиш». «Куч билан амалга ошмаётган бўлса - унда тартибсизликни келтириб чиқаришингиз мумкин», деди у.

Путин: Россиясиз барқарор дунё тартибини яратиш мумкин эмас

Россия президентининг фикрича, Ғарб таъсирига қарши кураш Россия Федерацияси учун миллий озодлик характерига эга. «Бизнинг суверенитет, адолат учун курашимиз ҳеч қандай муболағасиз миллий озодлик характерига эга, чунки халқимизнинг хавфсизлиги ва фаровонлигини, Россия - кучли, мустақил, цивилизация-давлати бўлишининг энг олий, тарихий ҳуқуқини ҳимоя қиламиз», деди Путин.

Шу билан бирга, у Россия нафақат ўз, балки бутун дунё озодлиги учун курашаётганини билдирди: «Мен таъкидлаб ўтмоқчиман: суверен, кучли Россиясиз барқарор дунё тартибини яратиш мумкин эмас». 

Мавзуга оид