АҚШ биринчи марта Россия ҳарбийларига нисбатан жиноят ишини очди
Россиялик ҳарбийлар Украинада америкаликни қийноққа солганликда айбланмоқда.
АҚШ Адлия вазирлиги Украинада Америка фуқаросини қийноққа солишда иштирок этган тўрт нафар россиялик аскарни ҳарбий жиноятларда айблади. Бу ҳақда Washington Post ёзди.
Виржиния федерал судида очилган айблов хулосасида қийноқлар, шафқатсиз муомала ва ноқонуний ҳибсга олиш ҳолати қайд этилган.
Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йил апрелида тўрт нафар россиялик ҳарбий америкаликни Херсон вилоятининг Миловое қишлоғидаги уйидан ўғирлаб кетиб, 10 кун давомида калтаклаган ва қийноққа солган.
Айбланувчилар орасида Сурен Мкртчян ва Дмитрий Будник, шунингдек, фақат исми кўрсатилган икки ҳарбий хизматчи – Валерий ва Назар ҳам бор. Қайд қилинишича, улар ҳозир эркинликда ва АҚШ судига етказилиши эҳтимоли катта эмас.
6 декабр куни эълон қилинган айблов АҚШ ва Украина расмийлари ўртасидаги келишув натижаси ва хорижда Америка фуқароларига қарши ҳарбий жиноятларини содир этганларни жиноий жавобгарликка тортишга қаратилган қонундан биринчи марта фойдаланиш, деб ҳисобламоқда нашр.
Россия бу баёнотларга изоҳ бермади.
Мавзуга оид
21:50
Берлинда Россия мухолифати томонидан уюштирилган урушга қарши марш бўлиб ўтди
17:22
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
16:28
Фронтдаги вазият: Украина қуролли кучлари мудофааси кўплаб участкаларда қуламоқда
14:56