БМТ: 2024 йил рекорд ҳарорат кузатилган 2023 йилдан ҳам иссиқроқ бўлиши мумкин
Ўтган йили июндан декабргача ҳар ой янги ҳарорат рекордлари ўрнатилди. Эл-Нино иқлим феномени фонида бу тенденция 2024 йилда ҳам давом этади, дейди экспертлар.
2023 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлди – ўтган йили июндан декабргача ҳар ойда янги ҳарорат рекордлари ўрнатилди, бироқ 2024 йил янада иссиқ бўлиши мумкин. Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ) 12 январ, жума куни эълон қилинган 2023 йил якунлари бўйича ҳисоботида хабар беришича, Эл-Нино иқлим ҳодисаси туфайли бу тенденция 2024 йилда ҳам давом этиши мумкин.
Шу тариқа, ЖМТ Европанинг Copernicus метеохизмати маълумотларини тасдиқлади, унга кўра 2023 йил кузатувлар олиб борилаётган 1850 йилдан бери рекорд даражадаги энг иссиқ йил бўлди. ЖМТ раҳбари Селесте Сауло Эл-Нино туфайли 2024 йилда янги ҳарорат рекордлари кутилаётгани ҳақида огоҳлантирди. «Эл-Нино одатда глобал ҳароратга энг катта таъсир кўрсатиши ва 2023 йилда энг юқори чўққига чиққани учун 2024 йил янада иссиқроқ бўлиши мумкин», деб тушунтирди у.
Бир қатор тан олинган институтлар томонидан олинган маълумотларга асосланган ЖМТ ҳисоботига кўра, ўтган йили ўртача глобал ҳарорат саноатдан олдинги даврга (1850 йилдан 1900 йилгача) нисбатан 1,45 даражага юқори эди. Айни пайтда, 9 январ куни эълон қилинган Copernicus маълумотларига қараганда, ўртача глобал ҳарорат 1,48 даражага юқори бўлган.
Париж иқлим келишуви
Иқлим ўзгаришининг фалокатли оқибатлари олдини олиш учун жаҳон ҳамжамияти 2015 йилда Париж келишувини тузди, унга кўра глобал исиш икки даражадан, энг яхши ҳолатда - саноатдан олдинги даврга нисбатан 1,5 даражадан ошмаслиги керак.
Американинг океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси (NOAA) ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йилда Ер юзасидаги ўртача глобал ҳарорат бутун йигирманчи асрдаги ўртача кўрсаткичдан 1,18 даражага юқори бўлган. ЖМТ раҳбари Сауло иқлим ўзгаришини инсоният учун энг катта муаммо деб атади.
Мавзуга оид
19:03 / 07.11.2024
2024 йилда ўртача глобал ҳарорат 1,5 даражага ошади. Иқлим бўйича Париж келишувида бунга йўл қўймаслик белгиланган
08:30 / 25.10.2024
Санэпидқўмита синфхоналарда меъёрдаги ҳарорат қанча бўлиши кераклигини тушунтирди
16:14 / 18.10.2024
Дам олиш кунлари ҳарорат нисбатан кўтарилади
13:10 / 30.09.2024