Ўзбекистон | 07:56 / 23.01.2024
6825
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда автобуслар ҳаракатини назорат қилувчиларга махсус машиналар топширилди

Тошкент шаҳрида жамоат автобусларининг ҳаракат хавфсизлигини назорат қилувчи ходимларга махсус хизмат машиналари бириктирилди, дея хабар бермоқда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати.

Фото: Тошшаҳартрансхизмат

Мазкур хизмат ходимлари автобус ҳайдовчиларининг белгиланган тартиб асосида фаолият юритишини назорат қилади

Ходимларга жамоат транспорти ҳаракатига тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаб, бартараф қилиш чораларини кўриш мақсадида махсус маёқчали хизмат автомашиналари билан бирга нур қайтарувчи нимча, фавқулодда ҳолатни англатувчи белги ҳамда жезл (таёқча) топширилди.

Ҳозирда 8 та автобус саройи филиалида Ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бўлими ташкил этилган. Мазкур автомашинада хизмат кўрсатувчи ходимлар фақатгина автобуслар ҳаракатини назорат қилиши кўзда тутилган.

Мавзуга оид