Бензин импортчилари ўзларини қийнаётган муаммоларни айтди
Рақобат қўмитаси раҳбарлари бензин импортёрлари билан очиқ мулоқот ўтказди. Қўмита хабарига кўра, мулоқотда тадбиркорлар ўзлари дуч келаётган 7 та муаммони санаб ўтган. “Ўзбекистон темир йўллари”да тарифларининг юқорилиги, санкцияларнинг тўловларга таъсири, маҳсулот сақлаш сиғимлари етарли эмаслиги, Туркманистондан бензин олиб кириш кўп вақт талаб қилиши шулар жумласидан.
Рақобат қўмитаси бензин импорти билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Унда қўмита раиси ўринбосарлари Асадулла Қаюмов ва Фаррух Карабаев иштирок этди, дея хабар бермоқда идора матбуот хизмати.
Очиқ мулоқотда муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, хусусан, автомобил бензини импортини ошириш масалалари муҳокама қилинган.
Қўмита хабарига кўра, тадбиркорлар уларни қийнаётган 7 та муаммони санаб ўтган:
- Автомобил бензини импорти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субектлари учун банклар томонидан ажратилган кредит юкламаси юқорилиги;
- Логистика нархлари юқорилиги, Россиядан Келес чегарасигача бўлган масофа (1700 км) учун бир тоннаси учун 150 доллар бўлган бир пайтда ички темир йўл орқали ташиш хизмати 8-10 км учун 15-20 долларни ташкил этиши;
- Импорт қилинган бензин барча стандартларга тўғри келиши ва сифати талабга жавоб бериши юзасидан Россия томонидан берилган ҳужжатлар борлигига қарамай, республикага олиб кирганда қўшимча мажбурий сертификатлашдан ўтказиш;
- Импорт қилинган бензин маҳсулоти учун ҚҚС тўловини тўлаш муддати қисқалиги;
- Импорт қилиш ниятида хорижий давлатларга пул маблағларини ўтказиб берганда, ушбу маблағлар геосиёсий вазиятлардан келиб чиқиб тақиқларга тушиб қолган вақтларда маҳсулот ўз вақтида етиб келмаслиги; айни шу даврда маҳсулот релизация қилинмаган, бироқ маблағлар ўтказилгани учун солиққа тортилиши ҳолатлари;
- Импортёрлар катта ҳажмларда бензин маҳсулотини олиб кирганда уларни сақлаш учун сиғимлар мавжуд эмаслиги ҳамда мавжуд бўлган сиғимлар ижараси қимматлиги;
- Импортёрлар Туркманистондан бензин харид қилиш жараёни жуда кўп вақтни талаб қилиши, натижада айланма пул маблағларининг “музлаб” қолиши.
Эслатиб ўтамиз, РФ мавсумий талабнинг ошиши фонида бензин экспортига 1 мартдан вақтинчалик тақиқ киритди. Экспорт тақиқи ЕОИИ мамлакатлари, Мўғулистон, Ўзбекистон, Абхазия ва Жанубий Осетияга келишилган етказиб бериш ҳажмларига тааллуқли эмаслиги айтилган.
Бундан аввалроқ 26 февралдан UNG Petro АЁҚШларида АИ-80 бензини нархи 6800 сўмдан 7000 сўмга қимматлади. “Ўзбекнефтгаз” буни импорт бензини нархи ошиши билан изоҳлади. Бир неча кун ўтиб, шохобчалар хусусийлаштирилгани маълум бўлди.
Мавзуга оид
17:26 / 06.11.2024
Пропан 5 ойда қарийб 2 баробарга, АИ-80 бензини эса йиллик нисбатда 26 фоизга қимматлашди
07:30 / 04.11.2024
Тошкентдаги яна учта АЁҚШда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди
07:40 / 30.10.2024
Тошкент шаҳридаги айрим АЁҚШда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди
14:25 / 29.10.2024