Россия теракт ҳақида АҚШ томонидан огоҳлантирилганини тан олди
Аммо унинг олдини олиш учун етарли маълумот бўлмагани таъкидланди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) яқинлашиб келаётган теракт ҳақида билган, АҚШ махсус хизматларидан огоҳлантириш олган, бироқ маълумотлар «Крокус»даги терактнинг олдини олиш учун етарли эмас эди. Бу ҳақда Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин маълум қилди.
«Ҳа, ҳақиқатан ҳам Федерал хавфсизлик хизмати АҚШ махсус хизматларидан бу ҳақда маълумот олди. Аммо маълумотлар жуда умумий эди ва бу даҳшатли жиноятда иштирок этганларни тўлиқ аниқлашга имкон бермади», деди у.
Аввалроқ ФХХ директори Александр Бортников Қўшма Штатлар ҳақиқатан ҳам мамлакатда теракт тайёрланаётгани ҳақида Россияга маълумот узатганини ва расмийлар «бунинг олдини олиш учун тегишли чораларни кўрганини» маълум қилганди.
Reuters агентлигининг ёзишича, «Крокус»га қилинган ҳужумдан сал аввал Эрон ҳам Россияни ИШИД афғон бўлинмаси томонидан теракт тайёрланаётгани ҳақида огоҳлантирган. Эрон разведка хизмати бу маълумотни ИШИД жангариларини сўроқ қилиш вақтида олган бўлиши мумкин.
«Крокус»даги терактдан 3 кун олдин Россия президенти Владимир Путин Ғарб томонидан терактлар ҳақида берилган огоҳлантиришларни очиқдан-очиқ шантаж деб атади.
«Сўнгги пайтларда бир қатор расмий Ғарб тузилмаларининг Россияда терактлар содир этилиши мумкинлиги ҳақидаги провокацион баёнотлари, буларнинг барчаси очиқдан-очиқ шантаж ва жамиятимизни қўрқитиш ва беқарорлаштириш ниятига ўхшайди», деган эди Путин.
Мавзуга оид
02:48
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
21:46 / 05.11.2024
«Трамп президент бўлса, Яқин Шарқдаги вазият қийинлашади» — Камолиддин Раббимов
18:53 / 05.11.2024