Виктор Маҳмудов: Марказий Осиё давлатларига ташқи кучлар томонидан босим давом этмоқда
Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудовнинг таъкидлашича, ташқи кучлар «Марказий Осиё давлатларини миллий манфаатларини ҳисобга олмаган ҳолда танлов олдига қўйишга» ҳаракат қилмоқда.
Марказий Осиё давлатлари ташқи кучлар томонидан босимга учрашда давом этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов хавфсизлик масалалари бўйича олий вакилларнинг XII халқаро йиғилишида маълум қилди, деб ёзади ТАСС.
«Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасига ташқи сиёсатнинг устувор йўналиши сифатида қарайди ҳамда бу минтақада тинчлик, хавфсизлик ва ишончни ўрнатиш бўйича фаол саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда, - деди у. - Афсуски, бугунги кунда минтақа давлатларига ташқи кучлар томонидан босим давом этмоқда. Улар Марказий Осиё давлатларини миллий манфаатларини инобатга олмаган ҳолда танлов олдига қўйишга ҳаракат қилмоқда».
Санкт-Петербургдаги «Экспофоруме»да хавфсизлик масалалари бўйича олий вакилларнинг XII халқаро йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Мавзуга оид
18:35 / 19.09.2024
Марказий Осиёнинг Ғарб учун аҳамияти ошдими?
18:26 / 17.09.2024
Фақат миграция эмас: Олаф Шолц билан нималар муҳокама қилинди?
18:39 / 12.09.2024
Танзила Норбоева: «Қўшни мамлакатлар билан ўзаро савдо айланмаси 7 йилда деярли уч баробарга ошди»
19:06 / 03.09.2024