A.M. Best Company халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест”нинг рейтингини “Барқарор” прогнози билан “bb” даражасигача кўтарди
2024 йил 26 апрель куни “A.M. Best Company Inc.” (АҚШ) халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” суғурта компаниясининг молиявий барқарорлик рейтингини “барқарор” прогноз билан “bb” даражасига кўтарилганини расман эълон қилди.
Ушбу рейтинг агентлиги фақат суғурта компанияларини бахолаш ҳамда уларга халқаро рейтингларни беришга ихтисослашган дунёдаги ягона глобал молия институтидир. Бугунги кунда “Ўзбекинвест” компанияси «A.M. Best Company Inc.» халқаро рейтинг агентлиги томонидан «bb» молиявий барқарорлик рейтинги тақдим этилган Ўзбекистон суғурта бозоридаги биринчи ва ягона ташкилот ҳисобланади. Компания ушбу рейтинг агентлиги билан 4 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келмоқда.
“Ўзбекинвест” компанияси балансининг молиявий мустаҳкамлиги капиталнинг етарлилик коэффициенти (BCAR) билан ўлчанадиган энг юқори даражадаги рискга мослаштирилган капиталлашув билан қувватланади. Компания инвестицияларни тақсимлаш бўйича нисбатан консерватив стратегияни қўллаб-қувватлайди, инвестицияларининг қарийб ярми облигациялар ва бошқа асосан юқори кредит сифатига эга барқарор даромадли қимматли қоғозларга тўғри келади.
“Ўзбекинвест” компаниясининг бизнес профилини баҳолаш унинг Ўзбекистоннинг кичик ва ривожланаётган суғурта бозоридаги етакчи мавқеини ва ташқи бозорларда пайдо бўлаётган рақобатбардош позицияларини акс эттиради. Сўнгги уч йил ичида компания қайта суғурталаш портфелини сезиларли даражада оширди, бу 2023-йилдаги ялпи суғурта мукофотларнинг 50% дан ортиғини ташкил этди.
«A.M. Best Company»дан халқаро рейтинг даражасини тасдиқланиши компаниянинг кредитга лаёқатлилигининг юқори даражасидан далолат беради, бу эса унинг халқаро қайта суғурталаш бозоридаги фаолиятини оширишга ва маҳаллий экспортчиларга, шунингдек, Ўзбекистонга инвестиция киритаётган хорижий компанияларга суғурта ҳимоясини кенгайтириш учун шароит яратмоқда”, - деди ўз хабарида A.M. Best Company.
Бугунги кунда “Ўзбекинвест” компанияси дунёнинг 136 та давлатида қайта суғурталаш бўйича операцияларни амалга оширмоқда, 2023 йил якунларига кўра суғурта тушумларининг умумий ҳажмидаги хорижий даромадлар ҳажми 51 фоиздан ошди. Шунингдек, 2023 йилда компания томонидан миллий экспортчилар 2,5 млрд АҚШ доллари миқдорида суғурта ҳимояси билан таъминланди, бу Ўзбекистоннинг нохомашё экспорти қопламасининг 36 фоизини ташкил этди.
Компания 2023 йилда 1,2 трлн сўм суғурта мукофотларининг ялпи йиғилишини таъминлади ҳамда 2022 йил якунига нисбатан ҳажмларни 1,3 баробар ўсишига эришди. 2016 йилдан 2023 йилгача бўлган давр мобайнида йиғилган мукофотлар миқдори 12 баробарга ошди. 2023 йилнинг май ойида «Standard & Poor’s» ва «Fitch Ratings» билан бир қаторда «катта учлик» халқаро рейтинг агентликларидан бири бўлган Moody’s Investors Service Ltd. (АҚШ) халқаро рейтинг агентлиги «Ўзбекинвест» суғурта компаниясининг молиявий мустаҳкамлик рейтинги прогнози «Ижобий», «Ba3» даражасига кўтарилганини расман эълон қилди.
Колл-марказ: (+998) 71−207−60−00, 1160
Сайт | Facebook |Instagram | Telegram | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
10:00 / 18.10.2024
“Ўзбекинвест” компаниясида “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинганининг 35 йиллиги ва “Ўзбек тили байрами куни”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди
09:00 / 03.10.2024
Лондондаги Chartered Insurance Institute “Ўзбекинвест” компаниясига Халқаро профессионал ҳамкор ташкилот мақомини берди
10:00 / 30.08.2024
“Ўзбекинвест” компаниясидан акция: “Ўзбекинвест” суғурта маҳсулотларини онлайн расмийлаштиринг ва 20% кешбэкка эга бўлинг
09:59 / 28.06.2024