Ўзбекистон | 17:10 / 09.05.2024
12264
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Пекин шаҳридан Уху шаҳригача бўлган узоқ масофага Chery’нинг чидамлиликка синови

Фото: Chery Uzbekistan

2024 йилнинг 25-26 апрел кунлари Chery энергияда ишловчи янги Tiggo 9 PHEV ва Arrizo 8 PHEV автомобиллар чидамлилигининг кенг кўламли синовини ўтказди. 1214 км узунликдаги маршрут, Пекин шаҳридан Шандун провинциясидаги Тсинан маданий шаҳри орқали, Конфуций таълимоти ихлосмандларининг муқаддас замини бўлган Тсюйфудан ўтиб, Анхой провинциясининг Уху шаҳрида якунланди. Синовдан мақсад – автомобилларнинг узоқ масофаларга чидамлилиги ва ҳайдалиш кўрсаткичларини текшириш эди. Тадбирда Chery автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳининг расмий вакиллари ҳам иштирок этдилар.

25 апрел куни Tiggo 9 PHEV ва Arrizo 8 PHEV Пекин шаҳридан ноёб саёҳатга чиқдилар. Саёҳатнинг бошида автомобиллар паст тезликларда ҳайдовчига ёрдам тизимлари ишини намойиш этиб, Пекин шаҳри тирбандликларини енгиб ўтдилар. Магистрал йўлда асосий эътибор қувват узатувчисининг барқарорлиги ва ёқилғи тежамкорлигига қаратилди.

3-авлодли DHT гибрид трансмиссия билан жуфтликдаги 5-авлодга мансуб 1.5TGDI гибрид двигателлари, қувватни самарали етказиб берилиши ва ҳаракатланиш шароитларига кўра электр мотор ва двигатель ўртасида автоматик алмашишни таъминлайдилар. Бу қулайликни ва ёқилғи тежалишини яхшилайди.

Tiggo 9 PHEV ва Arrizo 8 PHEV’даги ACC (Adaptive Cruise Control – Мослашувчан круиз назорати), LDW (Lane Departure Warning – Йўл бўлагидан чиқиш ҳақида огоҳлантириш), AEB (Automatic Emergency Braking – Автоматик фавқулодда тормозланишда ёрдам тизими) ва BSD (Blind Spot Detection – Кўринмас зоналарни аниқлаш тизими) каби илғор ҳайдовчига ёрдам тизимлари ҳайдаш хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлаб, бошқарувни сезиларли даражада осонлаштирдилар.

Tiggo 9 PHEV’нинг масофа заҳираси 1400 км дан ортиқ бўлиб, 20 дақиқада тез қувватланиш имконига эга. Arrizo 8 PHEV бир қувватланишда 1463 км масофани босиб ўта олади ва унинг юқори самарали батареялари атиги 19 дақиқада қувватланади. Бу зарядлаш ҳақида ташвишланмасдан узоқ масофаларга саёҳат қилиш имконини беради.

Узоқ сафарда қулайлик жуда муҳим аҳамиятга эга. Tiggo 9 PHEV созланувчан 10 та массаж созламаларига эга ўриндиқларни таклиф қилади, Arrizo 8 PHEV эса кенг, бутун бадан билан ҳис қилинувчи ўриндиқлар ва ҳашаматли салонга эга. Arrizo 8 PHEV’даги NVH (Noise-Vibration-Harshness – Шовқин-вибрация-қаттиқлик) технологияси хотиржам ва ёқимли саёҳатни таъминлайди. Tiggo 9 PHEV икки қаватли ламинатланган шовқинни ютувчи ойналар ва ENC (Environmental Noise Cancellation – Атроф-муҳит шовқинини бартараф этиш тизими) билан жиҳозланган бўлиб, булар ҳайдовчи ва унинг йўловчилари учун қулай ва осойишта саёҳатни таъминлайди.

Синов масофаси Конфуцийнинг туғилган шаҳри бўлган ва Конфуций таълимоти вужудга келган жой сифатида аҳамиятли бўлган Шандун провинциясининг қадимий Тсюйфу шаҳри орқали ўтказилди. Автомобиллар шаҳарга кириб борар экан, уларни кўп асрлар аввал Баҳор ва Куз даврларида бу ерда вужудга келган Конфуций таълимотлари руҳи билан суғорилган муҳит билан чирмаб олди. Шаҳарнинг марказий ёдгорлиги бу унинг фалсафий ғояларини ифодаловчи Конфуций ибодатхонаси ҳисобланади. Chery Конфуций таълимотини ва унинг фалсафасини ҳурмат қилибгина қолмай, балки Конфуцийнинг машҳур «The benevolent loves others» («Хайрли инсон бошқаларни севади») тамойилининг тарафдори ҳамдир. Бренд ўзининг ижтимоий масъулият тамойилларига содиқлигини акс эттирувчи турли ижтимоий қўллаб-қувватлов тадбирларида фаол иштирок этиб келади. Унинг саъй-ҳаракатлари конфуцианлик мафкурасида чуқур илдиз отган ушбу ахлоқий тамойилнинг изчил намоёнидир. Chery жамиятга ижобий ҳисса қўшиш ва ахлоқий қадриятлар ва жамият фаровонлигига содиқлигини тасдиқлаш орқали Хитой маданиятининг ушбу руҳини тарғиб этади.

26 апрел куни 1214 километрлик масофа босиб ўтилгандан сўнг Tiggo 9 PHEV вa Arrizo 8 PHEV Анхой провинциясининг Уху шаҳрига етиб келдилар. Ушбу синов автомобилларнинг юриш масофаси захираси, унумдорлиги ва интеллектуал тизимлари соҳасидаги ажойиб характеристикаларини намойиш этди. Сафар транспортнинг энергиянинг янги турларидаги имкониятларининг чинакам ўрганилишига айланди. Минглаб километр масофани босиб ўтиш, технологик тараққиёт ва экологик транспорт воситалари ривожланишининг чексиз имкониятларини намоён этди.

Ўзбекистонда хусусий сармоялар ҳисобидан қурилган биринчи автомобил заводи – ADM Jizzakh заводида ишлаб чиқарилаётган, ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан Ўзбекистонда тақдим этилаётган Chery автомобилларининг характеристикалари, мавжуд комплектациялари ва нархлари билан cheryauto.uz сайтида танишишингиз мумкин.

Chery Uzbekistan’нинг расмий саҳифалари:

Тезкор ахборот линияси телефон рақами: +998 71 276 55 55

Website | Instagram | Telegram | Telegram-bot | Facebook | YouTube

Мавзуга оид