Ўзбекистон | 17:00 / 03.06.2024
15195
4 дақиқада ўқилади
Реклама

WCWL Zomin : Chery Tiggo 7 Pro автомобиллари соҳиблари учун навбатдаги байрамда ташкил этилган унутилмас дам олиш кунлари

2024 йилнинг 25 май куни Жиззах вилоятининг Зомин қўриқхонасида Chery автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан ташкил этилган навбатдаги With Chery With Love (WCWL) тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбир 60 дан ортиқ Ўзбекистоннинг барча минтақаларидан бўлган Tiggo 7 Pro автомобиллари соҳибларини оилалари ва яқинлари билан билан ўзида бирлаштирди.

Фото: Chery Uzbekistan

2024 йилнинг 25 май куни Chery Tiggo 7 Pro кроссоверларининг соҳиблари ажойиб воқеанинг иштирокчиларига айландилар. Жиззах вилоятидаги Зомин қўриқхонаси Tiggo 7 Pro мухлислари учун ўйин-кулги марказига айланди. Ушбу замонавий ва ўтиш қобилияти юқори бўлган кроссоверлар соҳиблари нафақат ўзаро мулоқот қилиш, балки ўз автомобилларини тўлиқ синаб кўриш имкониятига ҳам эга бўлдилар. Ушбу қизиқарли саёҳат давомида иштирокчилар ўзларининг кроссоверларининг ўтиш қобилияти, динамикаси ва бошқарилишига баҳо бериш имконига эга бўлдилар.

Қизиқарли дастурнинг биринчи нуқтаси 2023 йил декабр ойида очилган шишадан ишланган ажойиб осма кўприкни зиёрат қилиш эди. Унинг узунлиги ҳайбатли 305 метрни ташкил этиб, баландлиги эса 150 метрга тенгдир. Кўприк ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлаб, бир вақтнинг ўзида 600 кишининг вазнига бардош беришга мўлжалланган. Tiggo 7 Pro соҳиблари бош айланадиган даражадаги баландликдаги манзаралардан баҳраманд бўлиб, ўз ҳис-туйғуларини завқ билан баҳам кўрдилар. Шишадан ишланган осма кўприк бўйлаб сайр уларга унутилмас ҳиссиётлар ва ёрқин хотиралар тақдим этди.

Маҳобатли WCWL тадбирининг давоми ТRYP BY Wyndham Zomin меҳмонхонасида ижодкорлик ва қизиқарли руҳда давом этди. Ташкилотчилар меҳмонлар учун танловлар ва мусобақаларни ўз ичига олган бой шоу дастурини тайёрлаб қўйган эдилар.

Байрамнинг энг муҳим воқеаларидан бири, истеъдодлар танлови бўлиб, унда иштирокчилар жамоаларга бўлиниб, томошабинларга ўзларининг ижодий чиқишларини тақдим этдилар. Тадбир албатта, қўшиқлар, рақслар, ҳазил-мутойибалар, мини-спектакллар ва ҳатто расмлардан xоли ўтмади – барча номерлар Tiggo 7 Pro кроссоверига бағишланган эди. Ижодий муҳит, ҳаяжонли чиқишлар ва дўстона муносабат – булар WCWL доирасидаги байрамнинг асосий ғоясиди

Об-ҳаво шароитларига қарамай, мижозлар учун ўтказилувчи WCWL тадбири барча учун унутилмас байрамга айланди. Бу Chery ўз мижозларини қадрлашини ва бренднинг автомобил ҳамжамияти ичидаги алоқаларни мустаҳкамлаш учун ноёб тадбирларни яратишга интилишини яна бир бор исботлади.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистоннинг турли минтақаларидан бўлган автомобил ихлосмандларини бирлаштиради. Иштирокчилар нафақат ўз автомобилларининг техник хусусиятлари ва афзалликларини муҳокама қилишлари, балки эгалик қилиш жараёни ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашишлари, автомобиллари билан боғлиқ бўлган қизиқарли воқеаларни сўзлаб беришлари мумкин.

WCWL учрашувларида ҳукмронлик қиладиган бирдамлик муҳити Chery'нинг катта оиласига тааллуқлилик туйғусини кучайтиради. Бу ерда рақобат ёки тарқоқликка ўрин йўқдир – барча иштирокчилар ушбу бренднинг автомобилларига бўлган умумий иштиёқ ва автомобил ҳамжамиятини кенгайтириш истаги атрофида бирлашганлар.

Chery'нинг ташаббуси ишлаб чиқарувчи ўз мижозлари учун мулоқот қилиш ва тажриба алмашиш платформасини яратиш орқали ўз мижозлари билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатиши мумкинлигига ёрқин мисолдир. WCWL лойиҳаси, автомобил бренди шунчаки ном ва логотип эмас, балки бутун бошли фалсафа, ўхшаш севимли машғулотлар ва қадриятларга эга одамларни бирлаштирадиган турмуш тарзи эканлигини намойиш этади.

Chery'нинг катта ва дўстона оиласига қўшилинг!

Chery Uzbekistan'нинг расмий саҳифалари:

Тезкор ахборот линияси телефон рақами: +998 71 276 55 55

Website | Instagram | Telegram | Telegram-бот | Facebook | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид