Chery Tiggo 8 Pro Max беш юлдузли хавфсизлик рейтингига ва таъсирчан хусусиятларга эга бўлди
Chery Tiggo 8 Pro Max кроссовери Австралия-Осиё янги автомобилларни баҳолаш ва назорат қилиш дастури (ANCAP SAFETY)нинг версияси бўйича энг юқори беш юлдузли хавфсизлик баҳосини қўлга киритди. Бу, қатъий краш-тестларда модел ажойиб натижаларга эриша олганини англатади. Chery’нинг ишлаб чиқувчилари ушбу автомобилни яратишда хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратганлар. Лойиҳалаштирилиши, синовлардан ўтказилиши ва ишлаб чиқариш жараёнларига қаратилган алоҳида эътибор туфайли янги йўлтанламас автомобил ўз синфида янги хавфсизлик стандартини ўрната олди. Конструкциясининг ҳар бир элементи ҳайдовчи ва йўловчилар иложи борича хавфсиз ва қулай саёҳат қилишлари учун мўлжалланган.
Chery Tiggo 8 Pro Max'ни ишлаб чиқишда хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Chery'нинг муҳандислари диққат билан халқаро стандартларни ўрганиб чиқиб, энг замонавий пассив ва фаол хавфсизлик технологияларни моделга жорий этганлар. Пассив хавфсизликка келсак, автомобилнинг кузови юқори мустаҳкамликка эга пўлатдан фойдаланган ҳолда Т1Х платформаси асосида қурилган. Кузовнинг 60 фоиздан ортиқ қисми мустаҳкам пўлатдан ясалган, асосий зоналарда эса Бентелер ўта мустаҳкам термо услубида шакллантирилган пўлат қўлланган. Бу конструкцияга юқори қатъийлик бағишлаб, автоҳалокат содир бўлган тақдирда йўловчилар салонининг ишончли ҳимоя қилиниши имконини яратади.
Chery Tiggo 8 Pro Max иккинчи босқичдаги Advanced Assistance Systems (АDАS) замонавий фаол хавфсизлик тизимларининг бутун мажмуаси билан жиҳозланган. Ушбу технологиялар ҳайдовчига автомобилни хавфсизроқ ва қулайроқ бошқаришга ёрдам беради.
Масалан, адаптив круиз назорати тизими (Adaptive Cruise Control) автоматик равишда олдинга кетаётган автомобилга бўлган хавфсиз масофани сақлайди. У Tiggo 8 Pro Max тезлигини йўлдаги вазиятга кўра то тўлиқ тўхташгача қадар бошқариб боради.
Кўринмас зоналарни аниқлаш функцияси (Blind Spot Detection) автомобилнинг орқа ва ён томонларидаги ҳудудларни назорат қилиш мақсадида радар датчикларидан фойдаланади. У ҳатто ёмон об-ҳаво шароитларида ҳам ушбу кўриш зоналарида, бошқа транспорт воситаларининг мавжудлиги тўғрисида ҳайдовчини огоҳлантиради.
Фронтал тўқнашув ҳақида огоҳлантириш тизими (Forward Collicion Warning) олдинга ҳаракатланаётган машиналарнинг жойлашуви ва тезлигини доимий равишда кузатиб боради. У ҳайдовчига чора кўришга улгуриши учун тўқнашув эҳтимоли ҳақида ўз вақтида хабар беради.
Бундан ташқари, Tiggo 8 Pro Max эшикларни очишда юзага келиши мумкин бўлган тўқнашув ҳақида огоҳлантириши мумкин (Door Open Warning), бу кундалик фойдаланиш жараёнида қўшимча ҳимояни таъминлайди.
Автомобил фараларни бошқариш интеллектуал тизими (Intellegent Headlamp Control) билан ҳам жиҳозланган. У оптимал кўриш имконини таъминлаб, йўл шароитига қараб узоқ ва яқин ёритилиш режимларини автоматик равишда ўзгартиради.
Ва ниҳоят, автоном фавқулодда тормозланиш тизими (Autonomous Emergency Braking (АЕB)) олд томонда ҳаракатланаётган машиналар ва пиёдаларга бўлган масофани кузатиш учун радардан фойдаланади. Агар тўқнашув хавфи мавжуд бўлса, тизим ҳайдовчи ҳаракат қилгунга қадар тезроқ тормозланишга қодирдир.
Tiggo 8 Pro Max'нинг хавфсизлик тизими стандарт комплектацияда кўплаб хавфсизлик ёстиқчаларини ўз ичига олади. Ушбу ёстиқчалар тўқнашувда зарбни юмшатиш ва жароҳат олиш хавфини камайтириш орқали йўловчиларни самарали ҳимоя қилади.
Бундан ташқари, автомобил олдиндан тортилиш ва босимни чеклаш функциясига эга илғор хавфсизлик камарлари билан жиҳозланган. Тўсатдан тормоз берилганда камарлар бир зумда тортилиб, йўловчиларни фиксациялайди. Бироқ агарда таъсир кучи маълум бир чегарадан ошса, жиддий шикастланиш эҳтимолини камайтириш учун камарлар бироз бўшашадилар.
Шундай қилиб, хавфсизлик ёстиқчалари ва илғор камарлар кўзда тутилган комплексли ечим Tiggo 8 Pro Max'даги барча йўловчилар учун юқори даражадаги ҳимояни таъминлайди.
Ишлаб чиқувчилар, шунингдек, автомобилни экстремал шароитларда – юқори ва паст ҳароратларда, юқори баландликда синчковлик билан синовдан ўтказганлар. Ушбу синовлар Tiggo 8 Pro Max'нинг атроф-муҳитнинг турли шароитларига юқори мослашувчанлигини ва ҳатто энг қийин вазиятларда ҳам ишлашининг барқарорлигини тасдиқлади.
Tiggo 8 Pro Max'нинг ишлаб чиқарилиши энг қатъий сифат стандартларига мувофиқ амалга оширилади. Материалларни танлашдан тортиб то йиғилишигача бўлган ҳар бир босқич диққат билан назорат қилинади. Заводда ҳар бир автомобил харидорга етказиб берилишидан олдин синчковлик билан текширилишини кафолатлайдиган қатъий сифат бошқаруви тизими амал қилади. Ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичидаги бундай синчков назорат ҳар бир Tiggo 8 Pro Max'нинг ишончлилиги ва юқори эксплуатацион хусусиятларини таъминлайди.
Бундан ташқари, моделнинг конструкциясида фойдаланиш вақтида автомобил салонининг тозалиги ва экологиклигини таъминлаш учун махсус чоралар назарда тутилган.
Tiggo 8 Pro Max томонидан эришилган юқори беш юлдузли хавфсизлик баҳоси, Chery компаниясининг максимал даражада автомобил соҳибларини ҳимоя қилишга бўлган интилишини таъкидлайди. Инновацион ечимлардан тортиб, то синчковлик билан ўтказилган синовлар ва юқори аниқликдаги ишлаб чиқарилишгача – лойиҳалаштириш ва йиғилишнинг ҳар бир босқичи хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган. Chery учун Tiggo 8 Pro Max – шунчаки транспорт воситаси эмас, балки компаниянинг фойдаланувчилар хавфсизлигига бўлган интилиши, оилавий фаровонлик кафолатининг ифодасидир. Унинг қуввати автомобил соҳибларини янада хавфсизроқ ва мулоҳазали ҳаракатланишга ундаб «қудрат ажойиб хусусиятларни яратади»
(«strength makes excellent performance ») деган ишончни ифодалайди.
Chery автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори ADM Global компаниялари гуруҳи томонидан Ўзбекистонда тақдим этилаётган Chery автомобилларининг характеристикалари, мавжуд комплектациялари ва нархлари билан cheryauto.uz сайтида танишиш мумкин.
Chery Uzbekistan'нинг расмий саҳифалари:
Тезкор ахборот линияси телефон рақами: +998 71 276 55 55
Website | Instagram | Telegram | Telegram-бот | Facebook | YouTube
Мавзуга оид
19:00 / 31.10.2024
Келажак учун технологиялар: Chery 2024 Глобал инновацион конференциясининг тантанали очилиш маросими қандай бўлиб ўтди?
17:00 / 03.06.2024
WCWL Zomin : Chery Tiggo 7 Pro автомобиллари соҳиблари учун навбатдаги байрамда ташкил этилган унутилмас дам олиш кунлари
17:10 / 09.05.2024
Пекин шаҳридан Уху шаҳригача бўлган узоқ масофага Chery’нинг чидамлиликка синови
17:00 / 11.04.2024