Россия Марказий банки санкциялар жорий этилганидан кейин илк марта валюта курсларини ўрнатди
Марказий банк биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар бўйича банк ҳисоботлари маълумотлари асосида доллар ва евронинг рублга нисбатан курсларини белгилашини маълум қилди.
14 июн куни АҚШ долларининг Россиядаги расмий курси 88,20 рублни, евро 94,83 рублни ташкил қилади. Бу Россия Марказий банки маълумотларидан келиб чиқади.
Москва биржасида АҚШ ва Европа валютаси савдолари амалга оширилмаган шароитда Марказий банк биринчи марта рублнинг доллар ва еврога нисбатан курсини ўрнатди. Бир кун аввал ушбу валюталар билан савдо қилиш АҚШ санкциялари туфайли тўхтатилган эди.
13 июндан бошлаб Россия Марказий банки жорий иш куни, Москва вақти билан соат 15:30 ҳолатига кўра, биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар бўйича банк ҳисоботлари маълумотлари асосида доллар ва евронинг рублга нисбатан курсларини белгилайди. Рублнинг расмий курси ягона ва бозор нархида бўлади, фақат уни ҳисоблаш учун маълумотлар диапазони ўзгаради, деб хабар берди Марказий банк.
Москва биржасида ўтказилган валюталарнинг сўнгги савдоси кунида 1 доллар 89,10 рубл, евро 95,62 рублни ташкил қилган эди.
12 июн куни АҚШ Молия вазирлиги Москва биржаси, Миллий клиринг маркази ва Миллий ҳисоб-китоб депозитарийсига қарши санкцияларни эълон қилди. Шундан сўнг, Москва биржаси 13 июндан бошлаб АҚШ доллари ва евродаги савдолар тўхтатилишини эълон қилди.
Мавзуга оид
21:50 / 17.11.2024
Берлинда Россия мухолифати томонидан уюштирилган урушга қарши марш бўлиб ўтди
14:56 / 17.11.2024
Ижросини 11 йил кутган “ҳукм”: 18 ёшли чечен қизни зўрлаб ўлдирган россиялик зобит тақдири ҳақида
22:10 / 16.11.2024
Абхазияда тўполон: маҳаллий аҳоли Россия билан келишувдан норози
20:17 / 16.11.2024