Жамият | 17:00 / 06.09.2024
7236
3 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг узун Нил дарёси узра қайиқда сайр ва фиръавнлар ибодатхоналари – афсонавий Луксордан фоторепортаж

Asialuxе Travel Ҳургадага саёҳат қилувчилар қадимги Миср атмосферасини ҳис қилишлари учун фиръавнлар барпо қилган Луксор ибодатхонасига тур ташкил қилган. Елканли кемаларга тўла Нил дарёси узра ёғоч қайиқда ҳақиқий эртаклар оламида сайр қилгандай бўласиз.

Мисрга саёҳат қилувчиларнинг биринчи танлаган йўналиши Миср пирамидаларни кўриш учун Қоҳира бўлади. Лекин Луксорда пирамидалар ва сфинкслар бўлмаса-да, у 4000 йил олдин барпо қилинган қадимий ёдгорликлар ва дунёдаги сақланиб қолган ибодатхоналарнинг учдан бир қисмига эга.

Asialuxе Travel туроператори ўзбекистонликлар учун янги саёҳат йўналишини очди. Ҳургада – қизил денгиз бўйидаги гўзал курорт шаҳар. Asialuxе Тravel саёҳат қилувчиларга фақатгина денгиздан завқланиш учун шароит яратибгина қолмай, қадимги Миср атмосферасини ҳис қилишлари учун ҳам ёрдам беради. Сиз Ҳургадага саёҳат давомида ё Қоҳирага, ёки Луксорга тур уюштиришни танласангиз бўлади.

Kun.uz жамоаси Ҳургадага сафар чоғида Луксорда бўлиб, у ердан фоторепортаж тайёрлади. Ҳургада Мисрнинг бошқа курорт шаҳарларига нисбатан Луксорга энг яқин шаҳар ҳисобланади. Тахминан 3,5 соатлик йўл босиб, Луксор ибодатхонасига етиб бордик.

Биз иккита манзилда бўлдик: Карнак ибодатхонаси ва Ҳацепшут – ўликлар ибодатхонаси.

Мисрнинг собиқ диний маркази бўлган Карнакдаги улкан мажмуага киришда сфинкслардан иборат узун хиёбондан ўтасиз. Рамзес II томонидан қурилган кичикроқ хиёбондан ўтиб, 134 устундан иборат очиқ залга кирасиз. Асосий ҳовли учта ибодатхонадан иборат. Устунли зал Гипостил деб аталади, уларга иероглиф ёзувлари ўйилган. Фиръавнлар ўзларига атаб иероглифлар чиздирган.

Ҳатшепсут – ўликлар ибодатхонаси. Ҳатшепсут (милоддан аввалги 1507-1458) фиръавн Тутмос II’нинг рафиқаси ва Мисрнинг ўн саккизинчи сулоласининг бешинчи фиръавни. Ҳатшепсут ибодатхонаси унинг шарафига барпо этилган. Ибодатхона Нил дарёсининг шарқий томонидаги қояларга ўйиб ишланган.

Нил узра сайр. Елканли қайиқлар билан безатилган Нил дарёси Луксорга ўзгача кўрк бериб туради.

Луксор шаҳри Нилнинг шарқий қирғоғида жойлашгани сабабли анъанавий ёғоч елканли қайиқда сайр қилишингиз мумкин. Ушбу экскурсия шабадани ҳис қилиш ва қуёш ботишини томоша қилишнинг энг яхши усули ҳисобланади.

Мадина Очилова, Kun.uz

Мавзуга оид