Наманганда содир бўлган ЙТҲда 8 ёшли бола ҳалок бўлди
Юк машинаси ҳайдовчиси ўзидан олдинда велосипед бошқариб кетаётган болани кўрмай қолиб, уриб кетган.
Наманган шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 8 ёшли бола ҳалок бўлган. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса 2024 йил 22 сентябр куни содир бўлган. Шу куни соат 12:30 да Диёр кўчасида «ГАЗ-53» русумли юк машинаси ҳайдовчиси ўзидан олдинда велосипед бошқариб кетаётган болани пайқамай қолган.
«Бу кун» информацион дастурида берилган лавҳада айтилишича, бола велосипед билан кескин чапга қайрилган вақтда юк машинаси ҳайдовчиси уни кўрмай қолиб уриб юборган.
Оқибатда, бола оғир тан жароҳатлари олган ва шифохонага ётқизилган. Бироқ муолажаларга қарамасдан у вафот этган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
11:44 / 31.10.2024
Самарқандда йўловчи автобуси трактор тиркамаси билан тўқнашди
17:10 / 29.10.2024
Самарқандда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи вафот этди
09:53 / 25.10.2024
Самарқандда содир бўлган ЙТҲда пиёда ҳалок бўлди
14:56 / 24.10.2024