Россия ҳусийчиларга Қизил денгизда нишонларни мўлжалга олишга ёрдам берган - ОАВ
Москва ҳусийчилар билан сунъий йўлдош маълумотларини бўлишди ва уларга савдо кемаларига мақсадли зарбалар йўллашда ёрдам берди. Маълумотлар Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси орқали узатилган, дея таъкидлайди The Wall Street Journal.
The Wall Street Journal (WSJ) 24 октябр, пайшанба куни Европа мудофаа вазирликлари вакиллари ва бошқа манбаларга таяниб, Россия яманлик ҳусийчиларга Қизил денгиздаги савдо кемаларига учувчисиз учоқлар ва ракеталар ҳужумлари учун сунъий йўлдоши маълумотларини тақдим этгани тўғрисида хабар берди.
Нашр суҳбатдошларидан бирининг сўзларига кўра, Россия сунъий йўлдоши маълумотлари Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ходимлари орқали узатилган. Россия томонидан тақдим этилган нишонни белгилаш ҳусийчиларга «зарбалар кўламини кенгайтиришга» имкон берди, деди у. Россия ҳукумати The Wall Street Journal нашрига изоҳ бермади.
АҚШ ҳусийчиларнинг ерости қурол омборларига зарба берди
АҚШ кучлари Ямандаги ҳусийчиларнинг бешта мустаҳкамланган ерости қурол омборига зарба берди. Пентагон раҳбари Ллойд Остиннинг 16 октябр куни айтганидек, уларда ҳусийчилар минтақа бўйлаб тинч аҳоли ва ҳарбий кемаларга ҳужум қилиш учун ишлатадиган турли «қурол компонентлари» бор.
Остиннинг сўзларига кўра, операцияда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг B-2 Spirit стратегик яширин бомбардимончи самолётлари иштирок этган. «Бу Қўшма Штатларнинг душманларимиз қанчалик яширган, ҳимоялаган ёки мустаҳкамлаган бўлишидан қатъи назар, махфий нишонларга зарба бериш қобилиятининг ноёб намойиши бўлди», деди АҚШ мудофаа вазири.
Мавзуга оид
12:50
Россияда сариёғ ва тухумдан кейин картошка ҳам қимматлашди
12:10
ЕИ Euroclear'га Россия активларидан фойдаланишга рухсат бериши мумкин
23:08 / 31.10.2024
«Бошқа давлатлар ҳам Пхенян каби ўз қўшинларини Россияга юбориши мумкин» — эксперт
11:10 / 31.10.2024