Light | 23:45 / 12.07.2016
42105
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг улкан чархпалак Ain Dubai қурилиши асосий босқичга етиб келди

russianemirates.com

Meraas қурилиш компаниясининг хабар беришича, Дубайнинг Блювотерс оролида (Jumeirah Beach Residence қирғоқ бўйининг рўпарасида) қад ростлаётган дунёдаги энг улкан Ain Dubai чархпалагининг қурилиш ишлари энг муҳим босқичга етиб келди. 

Асосий қисмлар БАА тайёрланди ва тўпланди. 6,25 метр диаметрли вал атом электростанцияларида фойдаланиладиган пўлатдан тайёрланган. 
Чархпалак гупчаги ва кўтармасининг баландлиги 20 метрни ташкил этади. Уларнинг оғирлиги 1805 тонна бўлиб, бу тўртта Airbus A380 самолёти ҳажмига тенгдир.

Бундай лойиҳа дунёдаги иккита энг катта кран туфайли амалга оширилмоқда. Ҳар иккала кран 3 минг тоннадан ортиқ юк кўтара олади ва 180 метр баландликка чиқа олади. 
“Аin Dubai қурилиш ишлари тугалланиши билан муҳандислик соҳасида биринчи чинакам дурдонага айланади ва меҳмонлар гавжум бўлган энг яхши аттракционга айланади. Бу маскан Дубайда зиёрат қилиш керак бўлган таассуротга бой кўриш нуқтасига айланиши, шубҳасиз”, — деди Meraas компаниясининг мазкур лойиҳа бўйича раҳбари Омар Делавар.

Ain Dubai (Dubai-I деб танилган ) Блювотерс оролининг асосий кўнгилочар марказига айланиши кутилмоқда.

Мавзуга оид