Иқтисодиёт | 09:10 / 30.07.2016
6757
2 дақиқада ўқилади

АҚШ молия вазирлиги Эронга фуқаролик самолётлари реэкспорт қилишга рухсат берди

АҚШ молия вазирлиги Эронга фуқаролик самолётларини чекланган шартларда реэкспорт қилишга рухсат берди. Тегишли хабар вазирликнинг сайтида 29 июлда чоп этилди.

"Эронга АҚШ фуқаролари бўлмаган шахслар томонидан рухсат берилган авиацион техниканинг реэкспорти чекланган асосда амалга оширилиши мумкин", дейилган ҳужжатда. Бундай тоифадаги самолётларга АҚШ ёки бошқа давлатларда АҚШ иштирокида яратилган ва фиксация қилинган қанотга эга самолётлар киради.

Бундан ташқари, молия вазирлиги яна бир қатор чекловларни сақлаб қолди. Хусусан, экипажни тўплаш ва бўшатиш ҳамда самолёт йўналишларини белгилаш имконияти ҳуқуқи реэкспортерчида сақланиб қолади. Эронга самолёт берган томонгина унинг техник ҳолатини кузатиши мумкин. Бундан ташқари, самолётдаги жиддий таъмирлаш ишлари Эрон ташқарисида, Эронда яшамайдиган ва унинг паспортига эга бўлмаган одамлар назоратида ўтказилиши лозим.

Бундан ташқари, самолётлар Эронда доимий равишда рўйхатдан ўтказилмайди ҳамда Теҳронга исталган технологиянинг берилиши тақиқланади. Самолётларнинг Эрон авиаташувчилари рангларига бўяш ҳам тақиқланади. Шу билан бирга Эронга этҳиёт қисмларнинг етказилиши чекланмайди.

Мавзуга оид