Жаҳон | 15:55 / 25.08.2016
10422
1 дақиқада ўқилади

Туркия Жараблуснинг ИШИДдан тўла озод этилгани ҳақида маълум қилди

Туркия Сурия шимолидаги Жараблус шаҳрини ИШИД жангариларидан тозалади. Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазирлигига асосланиб Reuters хабар берди.

Қайд этилишича, айни вақтда шаҳарни Туркия томонидан қўллаб-қувватланаётган Суриядаги мухолифат кучлари назорат қилмоқда.

Сурия курдлари туркияликларнинг 24 август кунги ҳужуми натижасида шаҳар аҳолисининг 29 нафар вакили ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилганди.

Бундан олдинроқ, АҚШ Давлат котиби Жон Керри Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човушўғлини Сурия курдлари Фрот дарёси шарқидаги позицияларидан чекингани ҳақида огоҳлантиргани тўғрисида хабар берилганди.

БМТ Туркияни Суриядаги ИШИДга қарши операция давомида халқаро меъёрларга риоя этишга чақирган.

Мавзуга оид