Жаҳон | 07:24 / 30.09.2016
10127
1 дақиқада ўқилади

Сурия армияси дронлар ҳужумини қайтарди


Сурия армияси қўлбола портловчи қурилмалар билан қуролланган дронлар ҳужумини қайтарди. 

Дронлар Сурия армияси позицияларига "Жибҳат ан-Нусра" террорчилик гуруҳи жангарилари томонидан назорат қилинувчи ҳудуддан жўнатилган.

Маълум қилинишича, Сурия армияси 13 та дронни уриб туширган. Воқеа Дара вилоятида юз берган.
 
Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова АҚШнинг Кремль билан Сурияда террорчиликка қарши кураш бўйича ҳамкорликдан воз кечиши жангарилар учун "энг яхши совға" бўлишини айтганди.

Захарованинг айтишича, Вашингтон бундай ҳаракатлар билан деярли жангариларни ўз қаноти остига олган.

 

Мавзуга оид