Қозоғистон депутати террорчиларга қарши янги чораларни таклиф этмоқда
Қозоғистон парламенти қуйи палатаси депутати Ирина Смирнова мамлакатда террорчилар учун алоҳида қамоқхоналарни барпо этиш ташаббуси билан чиқди.
"Қозоғистонда экстремистик ва террорчилик фаолияти билан боғлиқ моддалар бўйича судланганлар учун махсус колонияларни барпо этиш ёки қамоқхоналарнинг ўзида алоҳида ҳудудларни ташкил этиш масаласини зудлик билан ҳал қилиш лозим. Бу биринчи галда қамоқда сақланаётган ёшларнинг орасида радикал ғоялар урчишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилиши керак", — деган Смирнова, Қозоғистон бош вазирига йўллаган мактубида.
Унинг қайд этишича, экстремистик ташкилотлар собиқ маҳбуслар билан фаол ишлайди. "Кўплаб собиқ маҳбуслар озодликка чиққач, давлат ва жамиятдан кўра, экстремистик ташкилотлар тарафдорларидан кўпроқ моддий ва руҳий ёрдам олиш имкониятига эга", — деган Смирнова.
Мавзуга оид
18:40 / 27.12.2024
The Times AZAL самолёти ҳалокатига оид янги тафсилотларни баён қилди
17:09 / 27.12.2024
Azerbaijan Airlines Россиянинг 10 та шаҳрига парвозларни тўхтатди
16:36 / 27.12.2024
Озарбойжон президенти маъмурияти Чеченистоннинг қурбонларнинг оилаларига ёрдамини рад этди
14:01 / 27.12.2024