Иқтисодиёт | 07:43 / 23.10.2016
5071
1 дақиқада ўқилади

AT&T компанияси Time Warner’ни сотиб олишини расман эълон қилди

АҚШнинг энг йирик телекоммуникацион компанияларидан бири AT&T компанияси Entertainment Group Time Warner компаниясини сотиб олишини расман тасдиқлади. 

АҚШнинг уяли алоқаси бозорида йирик иштирокчи ҳисобланувчи компания Warner Bros. киностудияси, CNN ва HBO каби телеканалларга эгалик қилувчи компанияни 85,4 млрд долларга сотиб олмоқчи, деб маълум қилинди AT&T сайтида.

Шу тариқа, бу битим охирги йилларда телекоммуникацион тармоқда амалга оширилган энг йирик битимлардан бири бўлиши мумкин. Бироқ уни аввал АҚШнинг тегишли идоралари маъқуллаши лозим.

Аввалроқ АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп AT&T’га Time Warner.’ни сотиб олишига халақит бериш ниятидалигини билдирган. Унинг фикрича, бундай битимлар демократияни барбод қилади, чунки жуда катта ҳокимият "жуда озчилик қўлида мужассамлашади".

Мавзуга оид