Facebook компанияси Prisma технологияси бўйича видеоларни ишлайди
Facebook директори Крис Кокс WSJDLive анжуманида компания оддий видеодан реал вақтда санъат асарини яратишга имкон берувчи хизматни ривожлантиришга қизиқиш билдираётганини маълум қилди. Янги маҳсулот Prisma’га ўхшаш нейротармоқлар технологиясидан фойдаланади. Бу ҳақда Engadget маълум қилди.
Кокснинг фикрича, бир неча йилдан кейин интернет-трафикнинг 70 фоизи видеога тўғри келади. Шу сабабли Facebook ижод учун ускуна яратиш устида ишламоқда.
Кокснинг айтишича, янги хизмат россиялик дастурчилар томонидан яратилган Prisma’ни эслатиб юборади. Бироқ бу дастурдан фарқли ўлароқ, янги дастурга фото ёки видеони ишлаш учун вақт талаб қилинмайди, барчаси реал вақт режимида содир бўлади.
Анжуманда журналистларга маҳсулотнинг демо-версияси намойиш қилинди. Айни вақтда Facebook Live Videos деб номланган бу хизмат синовининг бошланғич босқичида турибди, унинг ишга туширилиши аниқ санаси номаълум.
Мавзуга оид
12:02 / 09.01.2025
«Хавф бўлмай турганда эркинликни қўллаб-қувватлайман, дейиш осон» — Дуров Цукербергнинг баёноти ҳақида
20:42 / 17.12.2024
Ирландия регулятори Meta компаниясини 251 млн евро жаримага тортди
19:05 / 12.12.2024
Meta компанияси Трампнинг инаугурациясига 1 млн доллар хайрия қилди
17:10 / 28.11.2024