Ўзбекистон | 11:10 / 02.11.2016
12472
1 дақиқада ўқилади

Марказий сайлов комиссиясида ишонч телефони ишга туширилди

2016 йил 1 ноябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида кеча-ю кундуз ишлаб турадиган ишонч телефони (0 371 239-35-62) ишга туширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати хабар берди.

Ишонч телефони Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш чоғида қонун бузилишларининг олдини олиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, улар юзасидан қонунда белгиланган чораларни кўриш ҳамда округ, участка сайлов комиссиялари билан доимий алоқа ўрнатишни таъминлаш мақсадида ишга туширилди.

Шунингдек, факс (0 371 239-42-43) ва электрон почта (ub_saylov@umail.uz) фуқароларга хизмат кўрсатади.

Мавзуга оид