Спорт | 10:06 / 03.11.2016
11453
2 дақиқада ўқилади

ОАВда Месси билан зиддиятга борган одам кимлиги маълум қилинди

Фото: ВВС

«Барселона»нинг ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида «Манчестер Сити»га қарши ўйинидан кейин Лионель Месси билан стадион туннелида можарога борган мезбонлар вакили кимлиги борасида яна бир талқин билдирилди.

La Sexta телеканали маълумотига кўра, аргентиналик футболчини ҳақоратлаган «шаҳарликлар» бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Микель Артета эди.

Маълум қилинишича, кийим алмаштириш хонасига йўл олаётган Артета Мессига шундай деган: «Сен нимани кутгандинг? Бор хонага, ***».

Футболчи бунга жавоб қайтарган ва унга ташланган: «Буёққа кел, аҳмоқ! Қочма, мендан яширинма!»

Бундан олдинги хабарларда, Месси билан можаро бошлаган «Сити» вакили Фернандиньо экани айтилганди. Аммо бразилиялик футболчи тезда бу маълумотни инкор қилди.

«Бундай ивғоли миш-мишлар қаердан пайдо бўлади, тушунмайман. Яна бир марта такрорлашим мумкин. Тарқатилаётган хабарлар нафақат ёлғон, балки беъманиликдир. Мен ўйиндан кейин «Барселона» вакилларининг ҳеч бири билан тўқнаш келмадим.

Бу иғво менинг характеримга мос нарса эмас. Кимга қарши ўйнашимдан қатъи назар мен майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам рақибни ҳурмат қилиш принципига амал қиламан», – дея ёзди Фернандиньо ўз твиттерида.

Месси «Манчестер Сити» футболчилари билан ўйиндан кейин жанжаллашиб қолди

Мавзуга оид