Ўзбекистон | 20:27 / 08.11.2016
10826
1 дақиқада ўқилади

«Ўзавтойўл»да раис ўринбосари ўзгарди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 28 октябрдаги қарори билан Обид Адилов «Ўзавтойўл» акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари — бош муҳандиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилган.

1983 йилда туғилган Обид Чориевич Адилов бунга қадар «Автомагистраль» ихтисослашган автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш бирлашмаси Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан фойдаланиш участкаси бошлиғи вазифасида ишлаган. У 2008 йилда Тошкент автойўл институтини тамомлаган. Бир неча йил давомида «Ўзавтойўл» тизимидаги корхона ва ташкилотларда фаолият кўрсатиб келган.

«Ўзавтойўл» акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари — бош муҳандиси компаниядаги автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва эксплуатация қилиш, инвестицион лойиҳаларнинг техник назорати, шунингдек, транспорт, механизация ва техник таъминот соҳаларига раҳбарлик қилади.

Мавзуга оид