Россиянинг икки млн доллар пора олган вазирига қандай жазо тайинланиши мумкин?
Россия иқтисодий тараққиёт вазири Алексей Улюкаевга 15 йиллик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин. У «Роснефть»нинг «Башнефть» компаниясидаги давлат улушини харид қилиш таклифини маъқуллаш учун 2 млн доллар миқдорида пора олаётган вақтда ҳибсга олинган эди, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.
Тергов қўмитаси вакили Светлана Петренконинг сўзларига кўра, Улюкаевга нисбатан Россия Жиноят кодекси 290-моддаси 6-банди бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Таъкидланишича, ушбу моддада кўзда тутилган чораларга мувофиқ, олинган пора миқдорининг 80дан 100 баробаригача жарима ҳамда 15 йилгача айрим лавозимларни эгаллай олмаслик, ёхуд пора миқдорининг 70 баравари миқдорида жарима солиш ёки солмаслик билан 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиши мумкин.
Мавзуга оид
00:31
Apple ўзининг онлайн дўконидан мустақил ОАВ иловаларини ўчириб ташлаётганига изоҳ берди
22:47 / 25.12.2024
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
21:53 / 25.12.2024
Украина Россия билан иқтисодий урушда ғалаба қозонмоқда — The Economist
20:54 / 25.12.2024