Жаҳон | 19:01 / 17.11.2016
6464
1 дақиқада ўқилади

Туркия полицияси Ван шаҳри мэрини ҳибсга олди

Туркия полицияси Ван шаҳри мэри Бакир Каяни ҳибсга олди, деб хабар бермоқда 17 ноябрда DHA ахборот агентлиги. 

Мэрия биносида тинтувлар ўтказилмоқда. Ҳибсга олинган мэр Туркия ҳукумати томонидан тақиқланган Курдистон ишчи партияси билан алоқадорликда айбланадиган Вилоятлар демократик партияси аъзоси бўлиб, аввал КИП билан алоқа учун қамоқ жазосини ўтаган.

Аввалроқ Туркия ҳукумати мамлакатнинг жануби-шарқидаги маъмурий ҳудудларнинг 28 раҳбарини КИП билан алоқа сабабли лавозимидан четлатишини эълон қилганди. Бу қарор мамлакатда 16 июлга ўтар кечаси амалга оширилган давлат тўнтарувига уринишдан кейин жорий қилинган фавқулодда вазият тартиби амал қилиши доирасида қабул қилинди.

Халқлар демократияси партиясининг парламентдаги 10 аъзоси ва аҳолиси асосан курдлардан ташкил топган шаҳарлар мэрлари, жумладан курдларнинг норасмий пойтахти ҳисобланувчи Диёрбакир шаҳри мэри ҳам ҳибсга олинган.

 

Мавзуга оид