Чақалоғини сотиб, Россияга кетмоқчи бўлган эди...
Орзигул Жумаева (исм ва фамилиялар ўзгартирилган) 1993 йилда ғузорлик Эргаш исмли йигитга турмушга чиқди. Тўрт нафар фарзандли бўлишди, аммо оиладаги келишмовчиликлар сабаб 2008 йилда ажрашишди. Болаларнинг ҳаммаси отаси қўлида қолди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Орзигул 2014 йилда ишлаш учун Россиянинг Новосибирск шаҳрига кетди. Ўша ерда деҳқонободлик бир эркак билан танишиб, бирга яшади. Ундан ҳомиладор бўлиб қолгач, 2015 йилнинг бошида уйига қайтди. Кўзи ёригач, боласи билан онасининг уйида яшай бошлади.
У ҳақида эшитган Адолат исмли аёл Орзигулнинг фарзандини боқиб олмоқчи бўлди. Чунки Адолатнинг 18 йиллик турмушидан боласи йўқ эди. Шу сабаб аёл дугонаси Раҳима билан Орзигулнинг ёнига борди. Гурунг узоқ давом этди. Ва ниҳоят Орзигул Россияга кетиш учун унга 2 млн 800 минг сўм кераклигини айтди. Адолат сумкасидан 1 млн 300 минг сўм ва 300 АҚШ доллари чиқариб берди. Орзигулдан болани ўз ихтиёри билан берганлиги тўғрисида тилхат ёздириб олди.
Аммо орадан вақт ўтиб Орзигул фарзандини соғина бошлади ва Адолатдан пулларни олиб, боласини қайтариб беришини сўради. Аммо аёл бунга унамади. Шунда Орзигул участка инспектори ҳузурига бориб, бор гапни айтиб берди.
Жиноят ишлари бўйича Муборак туман суди қарори билан Орзигул Жумаева ҳамда Адолат Бўроновага 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазо шартли ҳисобланиб, 3 йил синов муддати белгиланди. Ўртага тушган Нигора Муродова ва Раҳима Жовлиева эса 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Уларга ҳам жазо шартли ҳисобланиб, 2 йил синов муддати белгиланди. Ашёвий далиллар ҳисобланмиш чақалоқ савдосида ишлатилган пуллар давлат даромадига мусодара қилинди.
Мавзуга оид
17:38
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:16 / 24.12.2024
WP: Байден Путинга «хайрлашув зарбаси» — Россия энергетикасига қарши санкциялар тайёрламоқда
20:13 / 24.12.2024