Жамият | 20:29 / 08.12.2016
8436
1 дақиқада ўқилади

Париж шаҳар ҳокимлиги кемирувчиларга қарши уруш эълон қилди

Фото: Getty Images

Франция пойтахти Париж ҳокимияти шаҳар кўчалари ва боғларида тўлиб кетган зараркунанда кемирувчилар – каламушларга қарши кенг қамровли уруш эълон қилди. Ҳокимият хабарида маълум қилинишича, яқин орада муниципал хизматлар бу турдаги ҳайвонлар сонини кескин камайтириш мақсадида қатор махсус амалиётлар ўтказади. 

"Каламушлар сонининг ортиб кетиши санитар, эстетик ва иқтисодий моҳиятга эга муаммоларни келтириб чиқаради. Шу сабабли, пойтахтнинг барча ҳудудини қамраб олувчи махсус амалиёт ўтказилади", - дея ахборот беришган шаҳар маъмуриятида. 

Тахминларга кўра, шаҳарда 4 млндан ортиқ каламуш бор. Ҳокимликнинг тан олишича, уларнинг барчасини батамом йўқотишнинг иложи йўқ. "Шу боис, ҳокимлик уларнинг сонини сезиларли камайтиришни режалаштирмоқда", - дейилади маъмурият хабарида. 

 

Мавзуга оид