Ту-154 лайнерида бўлган учинчи "қора қути"нинг тасмаси топилди
Россия Мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолётида бўлган учинчи "борт ёзувчиси" топилмади. Бу ҳақида ТАСС агентлиги ўз манбасига таяниб хабар берди.
"Учинчи қора қутининг тасмаси топилди, бу эса қутининг ўзи йўқ бўлганидан далолат беради. Самолёт бортида бўлган учинчи қора қути тасмасига зиён етган бўлса-да, уни шифрлаш мумкин", - дейилади манбада.
Агентлик суҳбатдоши бортнинг қолган икки "ёзувчи"сини шифрлаш ишлари яқин вақт ичида тугалланишини қўшимча қилди.
Мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти 25 декабрь куни Сочидан Сурияга парвоз қилаётиб, ҳалокатга учради.
Самолёт бортида ҳарбий хизматчилар, ОАВ вакиллари, ҳуқуқ ҳимоячиси Елизавета Глинка (доктор Лиза), шунингдек Александрова номидаги ансамбль артистлари бўлган. Самолёт Қора денгиз акваториясида ҳалокатга учраган. Натижада 92 нафар киши ҳалок бўлган.
Ту-154'нинг уч "қора қути"си топилган. Уларнинг иккитаси Москвага етказилган, ҳозирда уларни шифрлаш ишлари кетмоқда.
Мавзуга оид
16:28 / 30.11.2024
2024 йилда инсон фаолияти туфайли денгиз ва океанларда 50 минг сутемизувчи нобуд бўлди
14:59 / 09.11.2024
Шаҳарчани бутунлай вайрон қилган ҳалокат: Канадада Франция ҳарбий кемаси қандай портлаганди?
21:25 / 25.05.2024
Европа Иттифоқидаги барча янги автомобиллар «қора қутилар» билан жиҳозланади
22:29 / 17.11.2023