Жаҳон | 15:32 / 16.01.2017
5589
1 дақиқада ўқилади

Халқаро коалиция Ар-Риёдда ИШИДга қарши кураш масалаларини муҳокама қилди

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ИШИДга қарши кураш бўйича 13 мамлакатдан иборат халқаро коалиция Бош штаблари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтган. Унда Туркия Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари Хулуси Акар ҳам иштирок этган, деб хабар қилмоқда Туркия армияси Бош штабига асосланган ҳолда Anadolu агентлиги. 

Учрашувда ИШИД террорчилик ташкилотига қарши кураш масаласи муҳокама қилинган. 

Акар ҳамкасбларини ИШИДга қарши курашда Туркия тутган позициядан хабардор қилган. 

Эслатиб ўтамиз, Туркия армияси 2016 йил 24 августидан буён, Сурияда «Фрот қалқони» деб номланган ҳарбий амалиётларни давом эттирмоқда. 

Мавзуга оид