Самарқандда "ГАЗ" микроавтобуслари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши мумкин
Россия-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлигининг йўналишларидан бири автомобилсозлик саноатида кооперация бўлиши мумкин.
24post.uz нашри маълумотларига кўра, бу ҳақда Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари Виктор Евтухов маълум қилди.
Унинг айтишича, Россиянинг енгил автомобиллар, микроавтобуслар ишлаб чиқарувчи энг йирик компанияси – "ГАЗ" гуруҳи ўз автомобилларини Самарқанд автомобиль заводида ёки Ўзбекистон ҳукумати тавсия қилган бошқа бир майдонда биргаликда ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришга қизиқиш билдирмоқда.
"Ўзбекистон раҳбарлари томонидан улар бу лойиҳани амалга оширишда ҳеч қандай тўсқинлик кўришмаётгани айтилган", деб айтди Евтухов.
Евтуховнинг маълум қилишича, бугунги кунда Вектор-410 озиқа ва ғалла йиғувчи комбайнларини биргаликда ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш муҳокама қилинмоқда.
Россия вакилининг айтишича, бунда "Ростсельмаш" Ўзбекистонга Вектор-410 комбайнларини Покистон, Туркманистон ва Афғонистонга экспорт қилиш ҳуқуқини тақдим қилади.
Россия томони маълумотларига кўра, ўзаро ҳамкорликнинг бу ва бошқа масалалари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг апрелда Россияга ташрифи вақтида батафсил кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
00:31
Apple ўзининг онлайн дўконидан мустақил ОАВ иловаларини ўчириб ташлаётганига изоҳ берди
22:47 / 25.12.2024
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
21:53 / 25.12.2024
Украина Россия билан иқтисодий урушда ғалаба қозонмоқда — The Economist
20:54 / 25.12.2024