БМТ Хавфсизлик кенгаши Афғонистондаги миссиясини бир йилга узайтирди
БМТ Хавфсизлик кенгаши БМТнинг Афғонистонга кўмак кўрсатиш бўйича миссиясини (МООНСА) яна бир йилга – 2018 йил 17 мартгача узайтирди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
БМТда таъкидланишича, Афғонистонда халқаро кучларнинг мавжудлиги "Афғонистонга хавфсизлик, давлат бошқаруви ва ривожланиш соҳаларида ўз зиммасига тўлиқ ҳажмда етакчи роль ва жавобгарликни олишига кўмак беради".
БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари МООНСА ва БМТ бош котибининг Афғонистондаги махсус вакили Тадамичи Ямамотога афғон ҳукуматига "ривожланиш ва давлат бошқаруви соҳаларидаги устувор вазифаларда" кўмак кўрсатишга алоҳида эътибор қаратишни топширди.
Бундан ташқари, миссияга Афғонистонда бўлиб ўтадиган парламент сайловларини ташкиллаштиришда ёрдам бериш, гуманитар операцияларни бошқариш ва афғон ҳукумати ва ноҳукумат ташкилотлари билан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги вазиятни кузатишда ҳамкорлик қилиш вазифаси юклатилди.
Мавзуга оид
17:13
Ўзбекистон Афғонистон аҳолисига инсонпарварлик ёрдами ва «Саломатлик» поездини жўнатди
17:10
Покистон Афғонистондаги нишонларга ҳаводан зарба берди
18:20 / 18.12.2024
Ўзбекистон 2025 йилда ҳам Афғонистонга электр энергиясини етказиб беради
17:52 / 07.12.2024