Ўзбекистон | 11:17 / 21.03.2017
12975
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарани делимитация қилиш масаласида муҳокама ўтказди

Ўш шаҳрида 19 март куни Ўзбекистон—Қирғизистон давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг 10 кунлик музокаралари муваффақиятли якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Музокаралар доирасида Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлар билан Қирғизистоннинг Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятлари туташган ҳудудлардаги давлатлараро чегаранинг энг қийин участкаларида қўшма дала текширувлари ва геодезиявий ҳисоблаш ишлари олиб борилди.

«Музокаралар якуни бўйича тегишли баёнот имзоланди. Учрашув ишчан муҳитда ва конструктив руҳда бўлиб ўтди», — дейилади ТИВ ахборотида.

Мавзуга оид