Спорт | 08:58 / 25.03.2017
5451
2 дақиқада ўқилади

Тимошук Луцк фахрий фуқароси унвонидан маҳрум бўлиши мумкин

Санкт-Петербургнинг «Зенит» ва Украина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Анатолий Тимошукни Луцк шаҳри фахрий фуқароси унвонидан маҳрум қилишлари мумкин. Шундай ариза маҳаллий петициялар ягона тизимида пайдо бўлди. 

«Украина шарқида уруш давом этмоқда. Ҳар куни у ерда бизнинг болалар ўлмоқда. Кимнингдир тақдири синмоқда, оналар ўғилларини дафн қилаяпти! Деярли ҳар ҳафта Волинда ҳам уруш марҳумлари билан видолашув бўлиб туради. Бизнинг давлатимиз кимга қарши курашаётганини ҳамма яхши билади. Россия Федерацияси бўлмаганида бу зиддият аллақачон барҳам топган ва якунига етган бўлар эди. Россия билан уруш олиб борилаётган бир вақтда душман томон билан ҳар қандай муносабатда бўлиш ахлоқсизликдир. 

Волин футбол мактаби тарбияланувчиси Анатолий Тимошук, шубҳасиз, узоқ вақтлар мобайнида дунё ва ўлкамиз футболи донғини дунёга таратди. Аммо, унинг «Зенит» футбол жамоасида мураббий сифатида ишлашга қарор қилгани шаҳарда ғазаб қўзғотди. Фақат футболчилар эмас, балки жамоатчилик ҳам Анатолийнинг ишидан норози. 

Шунга кўра, шаҳар кенгашининг 2008 йил 18 июндаги №28/7 сонли «Луцк шаҳри фахрий фуқароси» унвонини бериш қарори бекор қилинишини ва Тимошукни ундан маҳрум этишни талаб қиламиз», — дейилади петицияда.

2017 йил мартидан Тимошук «Зенит» клуби мураббийлар штабида фаолият юрита бошлади.

Мавзуга оид